Latest news

11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  1 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  0 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  2 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  6 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  4 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  14 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  5 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  8

Умид Аҳмаджонов Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти бўлди News

Умид Аҳмаджонов Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти бўлди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиё Олимпия Кенгашининг 38-Бош Ассамблеяси (ООК) ўз ишини давом эттирмоқда.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Умид Ахмаджонов ва Бош котиб Жасур Матчанов ҳам иштирок этишмоқда.

Бош Ассамблея давомида 2019-2022 йиллар учун ташкилот раҳбариятига, Ижроия Қўмитаси ва доимий комиссиясига аъзолар сайланди. Биз учун аҳамиятли томони шундаки, Осиё Олимпия Кенгаши вице-президентлиги лавозимига Марказий Осиё минтақасидан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджоновнинг ҳам номзоди илгари сурилди. Сайловда иштирок этганлар бир овоздан Умид Аҳмаджонов номзодини қўллаб-қувватлашди ва шу тариқа у Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти бўлди.

"Менга ишонч билдириб, овоз берганингиз учун раҳмат айтаман. Ушбу ишонч менга ғурур бағишлайди, шу билан бирга бу катта масъулият ҳамдир. Мен ушбу лавозимда нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси манфаатларини ҳимоя қиламан. Асосий мақсадим ХОҚ Ижроия Қўмитаси аъзолари сафидан ўрин олишдир. Халқаро Олимпия қўмитаси таркибига кириш учун бор кучимни ишга соламан", – деди Умид Аҳмаджонов.

Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов шунингдек Марказий Осиё футбол ассоциацияси президенти ҳам ҳисобланади.


Rating: -51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика