Latest news

17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  1 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  0 16:44Big name, Big team, Big coach...  13 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  8 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  11 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  2 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  28 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0

Умид Аҳмаджонов: Муборак Рамазон ойида футбол мухлислари учун енгилликлар яратишга ҳаракат қиламиз News

Умид Аҳмаджонов: Муборак Рамазон ойида футбол мухлислари учун енгилликлар яратишга ҳаракат қиламиз

Миллионлаб ўзбекистонликлар орзиқиб кутаётган муборак Рамазон ойига ҳам саноқли кунлар қолмоқда.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси раҳбарияти футбол учрашувлари вақтини мухлислар талабидан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқади.

“Мухлисларни футбол майдонларига қайтариш учун изланишдан тўхтамаймиз. Улар учун яратиб бериладиган ҳар қандай шароит биринчи навбатда ўзимизни ҳам хурсанд қилади”, — деди ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов. — “Бунда биринчи галда ифторлик вақтини ҳисобга олиш керак. Яъни, футбол учрашувлари шундай вақтга қўйиладики, таймларнинг тугаши оғиз очиш вақтига йўл очиб беради. Ислом динига эътиқод қилувчи футбол мухлисларимиз ифторлик қилиш ҳамда ўз фарзларини адо этиш имкониятига эга бўлишади”.

Бунгача Профессионал футбол лигаси ўйинларнинг иш вақтида бошланмаслигига аҳамият бериб келаётганди. 8-турдан бошлаб эса айрим ўйинлар вақти ҳавонинг исиши сабаб бироз кечиктирилади. Шунингдек, ҳар тўрт йилда бир бор ўтадиган Жаҳон Чемпионати вақтида эса Суперлига клублари таътилга чиқиб кетади. Яъни, мундиал ҳавосидан нафас олишни истаган футбол мухлисларининг эътибори иккига бўлиниб қолмайди.

“Суперлигада 12 та клуб бўлса, улар мамлакатнинг турли бурчакларидан. Демак, ПФЛ ҳар бир вилоятда ифторлик вақти соат нечага тўғри келаётганига эътибор қаратиши керак. Чунки Республиканинг ғарбий ва шарқий минтақаларида оғиз очиш фарқи деярли 1 соатни ташкил қилиши ҳам мумкин. ПФЛ раҳбариятига ҳозирча Суперлига борасида топшириқ берилди. Про-Лига клубларининг савиясини 2—3 йилда кўтариб олсак, бундай масалалар уларни ҳам чеклаб ўтмайди”, — деб фикрини давом эттирди Умид Аҳмаджонов.

“Рамазон ойида юртдошларимиз, шунингдек, таровеҳ намозларига ҳам шошилади. Шундан келиб чиқиб, ўйинларнинг тугаш вақтини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак. Муҳими — муборак ой давомида футбол мухлислари ўз фарзларини бемалол адо этиш баробарида, стадионларга келишда ҳам давом этишсин. Футбол ҳаммамиз учун байрамдек ўтиши керак”.

“Шу билан бирга тадбиркорларимиз ҳам бундай вақтда ўзларини кўрсатишларини истардим. Стадионларда оғиз очиш ниятида бўлган минглаб одамлар бўлади. Демак, уларга егуликлар, ичимликлар олиб келиш ҳам савобли иш, ҳам чўнтакка бироз бўлса ҳам фойда бўлиши мумкин. ЎФА ҳамда Ички ишлар вазирлиги ўзаро самимий ҳамкорликни йўлга қўйганимиздан келиб чиқсак, рўзадорлар учун мана шундай хизматларни кўрсатиш истагида бўлганлар учун барча стадионлар ўз эшикларини очиб беради. ЎФА эса босқичма-босқич стадионларимизда мана шундай хизматлар узлуксиз йўлга қўйилиши устида иш олиб боради”, — дейди Умид Муҳаммаджонович ЎФА ҳамда ПФЛ раҳбарияти билан йиғилиш вақтида.

Маълумот учун, Рамазон ойи вақтида Суперлиганинг 12, 13, 14, 15-тур учрашувлари, шунингдек, Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи бўлиб ўтади. ПФЛ мана шу турларга ўйинлар вақтини Диний қўмита томонидан эълон қилинадиган Рамазон тақвимидан келиб чиқиб белгилайди. Бу борада бирор-бир ўзгаришлар бўлса, мухлисларга маълумот берилади. Шунингдек, уларнинг фикр ва мулоҳазалари ўринли бўлса, улар ҳам имкон қадар кўриб чиқилади.

Rating: +90   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика