Latest news

00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  0 23:59Испания Кубоги. "Атлетико" - "Барселона". Асосий таркиблар маълум!  8 23:57АПЛ. "Брентфорд" - "Арсенал" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  8 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  1 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  24 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  3 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  7 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  15 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1 19:37Садриддин Абдуллаев: "Локомотив" — янги жамоа. Ичимдаги "футболчи" ҳиссини енгиб ўта олдим"  1

Умид Аҳмаджонов: "Ғалаба муборак бўлсин, йигитлар" News

Умид Аҳмаджонов: "Ғалаба муборак бўлсин, йигитлар"

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва мамлакат футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов "Насаф"ни Осиё чемпионлар лигасида гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритгани билан табриклади.

"Ўйинни Доҳадан томоша қилдим. Сизлар ёшларимиз бошлаб берган байрамни давом этишига сабабчи бўлдинглар. Айниқса ўйин голларга бой бўлгани, ҳисоб бундай йирик кўринишни ҳосил қилиши юртимиз чарм тўп иҳлосмандларини икки карра хурсанд қилди. Ушбу ғалаба билан сизларни табриклайман.

Умид қиламанки, Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қиласизлар. Мени янада қувонтиргани, кечагина Хитойдаги Осиё чемпионатида ғолиб бўлиб, “Насаф” таркибига кеча кечқурун келиб қўшилган ёш футболчиларимиз Бобир Абдухолиқов ва Азизжон Ғаниевлар ҳам ўз голлари орқали жамоанинг ғалабасига ҳисса қўшди. Ғалаба муборак бўлсин, йигитлар", - деди Умид Аҳмаджонов.


Rating: +107   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика