Latest news

01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  51 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  3 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Умид Аҳмаджонов: “Футбол — мухлислар учун” News

Умид Аҳмаджонов: “Футбол — мухлислар учун”

Ўзбекистон Суперлигасининг 3-тури мухлислар ташрифи борасида жорий мавсумдаги энг яхшиси бўлгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

3-турда жами 85 209 нафар мухлислар стадионларда Суперлига учрашувларини томоша қилишди. Бу кўрсаткич эса мухлислар ўртасида ўзбек футболига  яна қизиқиш пайдо бўлганидан дарак беради.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бу кўрсаткич мавсум давомида янада ошишига ишонч билдириб ўтди.

“Юртимизда ўзбек футболига нисбатан қизиқиш деярли сўнганди. Ўтган мавсумда Олий лига ўйинларида стадионлар “ҳувиллаб” ётди. Учрашувларнинг бошланиши ноқулай вақтга қўйилгани, футбол ўйинларидаги нохолисликлар, баъзи ҳакамларнинг адолатсиз равишда ўйинларни бошқариши мухлисларнинг кўнглини футболдан совутганди.

Янги мавсум арафасида Суперлига учрашувларига мухлислар ўртасида қизиқишни орттириш учун бир қатор чора-тадбирларни амалга оширдик. Биринчи навбатда ўйинлар бошланишини мухлислар учун қулай вақтга белгиладик. Ҳакамлар савиясини ошириш, уларнинг ўйинларни холис бошқаришларини таъминлаш мақсадида уларга турли йиғинлар ташкил этилди, ҳакамлар маошлари оширилди. Футболда адолатни устувор қилишга интилмоқдамиз. Бунинг самарасини барча кўриб турибди.


Мухлислар яна стадионларга қайтмоқда, бу эса футболимизга қизиқиш ортаётганидан дарак беради.

Жорий мавсумда Суперлиганинг 3та турида учрашувларга жами 223 665 нафар мухлис ташриф буюрди. Бу битта турдаги учрашувлар сони 6тага қисқарганидаги ҳолат. Таққослаш учун, ўтган мавсумда Олий лигада 16та жамоа қатнашган, табиийки, ўйинлар сони кўпроқ бўлган. 2017 йилда дастлабки 3та турда стадионларга жами 133 760 нафар мухлис келган. Гувоҳи бўлаётганингиздек, жамоалар ва ўйинлар сони қисқарган Суперлиганинг дастлабки 3та турида аввалги йилга қараганда 100 минг нафардан кўпроқ мухлис стадионга келди.

Суперлиганинг ҳар бир учрашуви курашларга бой, шиддатли тарзда кечмоқда. Келаси турларда ўйинлар янада қизғин кўриниш олади, ҳар бир очко учун жамоалар жон-жаҳдлари билан курашишади. Бу эса янада кўпроқ мухлисларни стадионларга чорлаши аниқ. Мухлисларнинг стадионларга ташрифини ошириш, уларга қулайликлар яратиш учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётганини ҳам таъкидлаб ўтиш керак. Жумладан, стадионларда махсус оилавий секторлар ташкил қилинди, стадионларда таом ва ичимликлар сотиладиган дўконлар кўпайтирилди. Бу ҳам мухлисларни ўйлаб амалга оширилган ишлардан бири.

Ўз ўрнида юртимиздаги барча футбол мухлисларини стадионларга келиб, футбол учрашувларини томоша қилишга чақириб қоламиз. Футбол Сиз азиз мухлислар учун”, - дейди Умид Аҳмаджонов.

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика