Latest news

23:51"Ювентус" — "Рома". Таркиблар маълум  2 23:48"Реал" — "Севилья". Таркиблар маълум  0 23:46"Эвертон" — "Арсенал". Таркиблар маълум  0 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  0 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  26 21:18"Тоттенхэм" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  14 21:02"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  16 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  22 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3

Умид Аҳмаджонов Фарғона ва Бухоролик мухлисларга миннатдорчилик билдирди News

Умид Аҳмаджонов Фарғона ва Бухоролик мухлисларга миннатдорчилик билдирди

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Суперлиганинг 1-турида стадиондаги ажойиб муҳит яратган мухлисларга миннатдорчилик билдириб ўтди.

“Суперлиганинг 1-тури жуда ажойиб бошланди. Фарғонада “Нефтчи” ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги мавсумнинг очилиш ўйинида қатнашдим. Шу куни “Истиқлол” стадионига 20 000 га яқин мухлис ташриф буюриб, ўйингоҳда ҳақиқий байрамона муҳит ҳукмронлик қилди. Мазкур муҳитни юзага келтиришда саъй-ҳаракат қилган клуб мутассаддилари ва биринчи навбатда фарғоналик футбол ишқибозларига алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Гувоҳи бўлганингиздек, майдон эгалари “Нефтчи” футболчилари ҳам бундан руҳланиб, кучли таркибга эга бўлган “Насаф”га қарши шиддатли ва ҳужумкор ўйин намойиш қилишди. Айтмоқчи бўлганим, мухлислар стадионни тўлдириб ўтиришса, майдонда ҳам шунга мос ўйин бўлади.

Бугун бўлиб ўтган “Бухоро” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳам стадион мухлислар билан тўлди. Деярли 14 000 га яқин мухлис ўзларининг севимли жамоалари қўллаб-қувватлаш учун Бухородаги стадионга ташриф буюришди. Мухлислар бу ўйинда ҳам муросасиз ўйин гувоҳига айланишди.

Фурсатдан фойдаланиб, юртимиздаги барча футбол мухлисларини стадионларга чорлаб қоламан. Футбол Сиз учун, мухлислар учун. Стадионларга ташриф буюриб, ўз севимли жамоангизни қўллаб-қувватланг!” – деди Умид Аҳмаджонов.

Rating: +66   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика