Latest news

15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  0 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  5 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  2 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  1 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  12 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  2 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  9 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  11 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  8 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  3 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  9 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  2

Умид Аҳмаджонов: "Энди заиф эшитувчилар терма жамоасига миллий терма жамоага қарагандек қараймиз" News

Умид Аҳмаджонов: "Энди заиф эшитувчилар терма жамоасига миллий терма жамоага қарагандек қараймиз"

12 март куни Ўзбекистон футбол Ассоциациясида Тайландда ўтган 18 ёшгача бўлган Заиф эшитувчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган футзалчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, ЎФА масъуллари, футзалчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Ўтган йили Тайланда ўтган U-18 World Deaf Futsal Championship — футзал бўйича заиф эшитувчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиб чиққан футзалчилар эса ушбу ажойиб ғалаба учун 15 декабрь куни Ўзбекистон футбол федерациясида бўлган маросимда мукофотланишган эди. Ўшанда ҳар бир футзалчига 2 000 000 сўм миқдорида мукофот пули тақдим қилинган. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, U-18 World Deaf Futsal Championship норасмий мусобақа бўлиб, ФИФА таснифига кирмайди.

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси қарамоғида эса фақат ФИФА таснифига кирувчи терма жамоалар бўлади. Шунга қарамай, U-18 World Deaf Futsal Championship — футзал бўйича заиф эшитувчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидағолиб чиқиб, Ватанимиз байроғини юксакка кўтаргани учун ёш футзалчиларга Ўзбекистон футбол Ассоциацияси яна бир бор мукофот пуллари тақдим қилишга қарор қилди. Бу сафар Заиф эшитиувчилар терма жамоасининг ҳар бир аъзосига 16 376 000 сўм миқдорида мукофот тақдим қилинди.

Футзалчиларга мукофот пулларини Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов топширди.


"Жаҳон чемпионатидан қайтганинглардан сўнг ҳар бир футзалчига 2 миллион сўмдан мукофот бергандик. Аслида заиф эшитувчилар терма жамоаси ЎФАга қарашли эмас. Биз ФИФА аъзосимиз. Аммо матбуотда ЎФА сизларга эътибор қилмади деган гаплар кўпайиб кетди. Қандай масала ёки ёрдам керак бўлса олдимга келмайсизларми? Форма дединглар бердик, 2 миллиондан мукофот бердик. Зал муаммоми? Иккита зал сизларга берилади. "Истиқлол" спорт мажмуасида машғулот ўтказасизлар. Ўзбекистон миллий терма жамоасига қандай қарасак энди сизларга ҳам худди шундай қараймиз. Формами, бутсами, тўпларми ёки йиғинларми ҳаммаси қилиб берамиз.

Жаҳон чемпиони бўлган футболчиларга 16 376 000 миллион сўмдан мукофот берамиз. Нимага футзал терма жамоасига 24 миллион, буларга 16 миллион дейишинглар мумкин. Чунки ҳали булар ёшлар терма жамоаси аъзолари. келажакда сизлар ҳам миллий терма жамоада ўйнаб ютуқларга эришсанглар 24 эмас 30 миллиондан мукофот берамиз", - дейди Умид Аҳмаджонов.


Нарзулла Сайдуллаев 


Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика