Latest news

17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  0 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  2 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  5 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  4 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  2 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  4 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  3 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  7 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   5 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4

Умид Аҳмаджонов буйруғи билан икки шахс футболдан бутунлай четлатилди News

Умид Аҳмаджонов буйруғи билан икки шахс футболдан бутунлай четлатилди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш, болалар ва ўсмирлар орасида футболни янада оммалаштириш борасида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Аммо шунга қарамай, вилоят футбол федерациялари томонидан юртимизда болалар футболининг ривожланишига  тўғаноқ бўладиган баъзи нохолисликларга  йўл қўйилмоқда. 

Шу йилнинг 23-29 ноябрь кунлари Бухоро шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар терма  жамоаларининг  2000-йилда туғилган ўсмирлар гуруҳлари ўртасида Республика чемпионати бўлиб ўтгани ҳақида аввал хабар бергандик. Чемпионатда 12та жамоа 4та гуруҳга бўлинган ҳолда қатнашди. 

Мана шу мусобақада Сирдарё вилояти терма жамоаси таркибида ёши кичрайтирилган ва қайдномадан ўтмаган футболчи иштирок этаётгани ЎФФ вакили томонидан аниқланган ва Сирдарё вилояти терма жамоасининг барча натижалари бекор қилиниб, мусобақадан четлаштирилган. 

Бухоро шаҳрида ўтказилган футбол бўйича Республика чемпионатида аниқланган камчиликлар, нохолислик, кўзбўямачилик ва мамлакатимизда болалар ва ўсмирлар футболини ривожига тўғаноқ бўлаётган иллатларни келгусида бартараф этиш ҳамда мусобақада иштирок этувчи жамоа раҳбарлари ва мураббийларининг масъулиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджоновнинг буйруғи чиқди. 


Буйруқда Сирдарё вилояти жамоаси мусобақада ёши кичрайтирилган ҳамда мусобақада иштирок этиш баённомасига киритилмаган футболчилар билан иштирок этган ҳолда, нохолисликка йўл қўйгани, маълумотларни қалбакилаштиргани сабабли вилоят жамоасига масъул бўлган шахслар Жаҳонгир Муродқосимов ва Аҳрор Миразимовларни футболдан бутунлай четлаштириш ва уларга футбол фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензия, сертификатларни бир умрга бекор қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига тақдимнома киритилиши айтиб ўтилган.


Шунингдек, Сирдарё вилояти футбол федерацияси аниқланган фактлар юзасидан тегишли масъулларга кескин чоралар кўриши ва кўрилган чоралар тўғрисида 3 кун муддатда  Ўзбекистон футбол федерациясига маълумот тақдим этиши белгилаб қўйилган. 

Мазкур буйруқ барча ҳудудий федерациялар эътиборига етказилиб, юқоридаги ҳолатлар такрорланса, Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан кескин чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.


Rating: +73   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика