Latest news

20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  417 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  22 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  24 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  10 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  7 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Улуғбек Бақоев: "Умид қиламанки, эртага стадионимиз тўлиб-тошади" News

Улуғбек Бақоев: "Умид қиламанки, эртага стадионимиз тўлиб-тошади"

Эртанги ОФК Кубоги Ҳудудлараро ярим финал учрашуви олдидан "Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоев ва ҳимоячи Искандар Шайкулов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

- Ўйин ҳақида

"Барчага хайрли кун. Биринчи навбатда Жиззах халқини тарихий ўйин билан табриклайман. Эртага Жиззахда илк бор халқаро ўйин бўлиб ўтади. Умид қиламанки, эртага стадионимиз тўлиб-тошади.

Биз бутун мамлакат номидан майдонга тушамиз, футболчилар, мураббийлар ва ходимлар эртанги баҳснинг масъулиятини тўғри тушуниб туришибди. Бу босқичга етиб келган бўлса, демак, Гонконгнинг "Истерн" клуби ҳам ёмон жамоа эмас. Уларни ҳурмат қиламиз. Аммо "Сўғдиёна" эртага ғалаба қозониш учун борини беради", – деб гап бошлади Улуғбек Бақоев.  

"Авваламбор, Ассалому алайкум. Қимматли вақтингизни аямай келганингиз учун раҳмат. Эртага нафақат Жиззах халқи учун, балки бутун Ўзбекистон мамлакати учун ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Қўлимиздан келган барча ишни 100 фоиз бажаришга уринамиз", – деди Искандар Шайкулов. 

- Бир йўла учта мусобақада қатнашиш қанчалик қийин бўлмоқда? 

- Тўғри, Coca Cola Суперлигаси ва Кубок баҳсларидан ташқари ОФК Кубогида иштирок этяпмиз. Тақвимимиз жуда тиғиз. Шу боис таркибда ротацияга қўл уряпмиз. Йигитларга имкон қадар тенг ўйин вақтини тақдим этяпмиз. Ўйинлардан кейин тикланиш учун алоҳида эътибор қиляпмиз. 

- Ёзда таркибга келган янги футболчилар ҳақида нималар дея оласиз? 

- Янгиларнинг ҳар бири тажрибали ва яхши футболчилар. Улар жамоага тезда қўшилиб кетишди. Деярли ҳар бир баҳсда жамоага фойда келтиришмоқда. 

- Охирги ўйинларда ротацияни асосан ярим ҳимоячилар ўртасида қиляпсиз...

- Биз футболчиларнинг жисмоний ҳолатини кузатиб борамиз. Тўғри айтингиз, кўпроқ ярим ҳимоячиларни кўпроқ алмаштиряпмиз. Сабаби оддий - улар ўйин давомида кўпроқ юклама олишади. Бу йилги ОФК Кубоги бизга тажриба бўлмоқда. 

- Савол Искандар Шайкуловга: "Сўғдиёна" сафида узоқдан кучли ва аниқ зарба бера оладиган футболчилар кўп. Масалан, ўзингиз, Шаҳбоз Жўрабеков ва Жасур Ҳасанов. Аммо сўнгги пайтларда узоқдан урилган голлар деярли кузатилмаяпти. Эртага шундай гол кутишимиз мумкинми?  

- Жуда қизиқарли савол. Бунга нима деб жавоб беришни билмайман. Балки узоқдан тепмаётганимиз сабаби ҳужумда яхшироқ вазиятда турган футболчига пас бераётганимиздадир. Эртага бу камчилигимизни тўғрилашга ҳаракат қиламиз. 

- Гонконг клуби Жиззахда машғулотлар ўтказди. Бўлажак рақибнинг машғулотларини кузатдингизми? Қандай жамоа экан? 

- "Истерн" жамоасининг машғулотларини кузатмадим. Сабаби бу тўғри деб ўйламайман. Мураббийлик этикасига тўғри келмайди, деб ҳисоблайман. Рақибни видеолар орқали ўргандик. Жамоа тезкор ва ҳар бир позицияда тартибли ўйнайди. 

- Мухлисларга айтадиган гапингиз борми? 

- Бизни қўллаб-қувватланг, сизларга сабр тилайман. Сабаби оғир ўйин бўлади. Мухлислар трибунада, биз эса майдонда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика