Latest news

09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  1 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  2 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  1 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  2 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  5 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  5 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  12 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13

Улуғбек Бақоев: "Иккита мағлубиятдан сўнг бизга ғалаба зарур эди" News

Улуғбек Бақоев: "Иккита мағлубиятдан сўнг бизга ғалаба зарур эди"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Сўғдиёна" (2:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Кетма-кет икки ўйиндаги мағлубиятдан сўнг бизга ғалаба зарур эди. Бугун йигитларга сифатли ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Ҳар икки бўлимда кўрсатган ўйинимиздан қониқдим. 

- Ўтган ўйин якунида истеъфо сўрагандингиз. Бу ҳақиқий қарорингиз эдими ёки ўйин эмоциясида айтилган фикрмиди?

- Олдимизда совринлар учун курашиш вазифаси турибди. Натижа мен учун жуда муҳим. Ҳозир ишлаяпман, демак мураббийлик фаолиятим давом этади.

- Хислат Халиловнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- У яхши футболчи, сифатли ўйин намойиш этади. Қайси футболчини муносиб деб ҳисобласак жамоага таклиф этамиз. Бугун бутун жамоа яхши ўйнади.

- Ўтказиб юборилган иккинчи голда дарвозабоннинг айби бор деб ҳисоблайсизми?

- Ўйинни қайта кўриб чиқиб таҳлил қиламиз. Ҳозир бу борада бирон фикр айтиш қийин. Гол ўтказдикми, демак бутун жамоанинг айби бор.


Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика