Latest news

11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  4 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  9 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  1 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  4 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  15

Улуғбек Бақоев: "Икки нафар ҳимоячи билан шартнома туздик" News

Улуғбек Бақоев: "Икки нафар ҳимоячи билан шартнома туздик"

"Бухоро" - "Локомотив" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.

"Жуда иссиқда ўйнадик. Менимча бугун муносиб натижа қайд этдик. Рақибимизнинг мақсадлари ва айни пайтда олий лигада биринчи ўринда бораётганини барча билади. Олдинда иккинчи ўйин бор.

Филипосян Москвага учиб кетди. Жароҳатини текширтириб қайтади. Уни иккинчи даврада кутамиз.

Баенко куни кеча уйланди. У анча олдин биринчи давра тугаши билан тўйини белгилаб қўйган эди. Ўша пайтда кубок ўйини қўйлиши режада йўқ эди. Уни ҳам иккинчи даврада жамоада кутамиз.

Кирилл Пасичник соғлигини даволаб бўлди ва иккинчи даврага тўлиқ тайёр бўлади.

11 июль куни иккинчи даврага тайёрграликни бошлаймиз. Мухлисларимизга катта раҳмат айтмоқчиман. Менимча биринчи даврада муносиб иштирок эта олдик. Иккинчи даврада ҳам ҳар бир ўйинда ғалаба учун ўйнашга ваъда берамиз. Умид қиламизки иккинчи даврада янада яхшироқ натижа қайд этамиз.

Икки нафар ҳимоячи билан шартнома тузиб бўлдик. Аммо ҳозирча буни ошкор қилмай тураман. Ивор Вейцер ҳам иккинчи даврада жамоамизда ўйнашга ваъда берган", - дейди Бақоев.  

"Бухоро" матбуот хизмати


Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика