Latest news

01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  1 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  0 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  7 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  21 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  7 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  5 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  180 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0

Улуғбек Бақоев: "Ҳисобда олдинда борганимизни инобатга олсак, натижа салбий" News

Улуғбек Бақоев: "Ҳисобда олдинда борганимизни инобатга олсак, натижа салбий"

Суперлиганинг 3-тури доирасида "Қизилқум"га қарши ўйиндан кейин "Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.





- Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам жамоаларда яхши вазиятлар юзага келди. Ўйинда биринчи бўлиб гол урганимизни, ҳисобда олдинда бораётганимизни инобатга олсак, натижа қониқарсиз. Бу футбол. Ҳисоб тенглашганидан кейин "Қизилқум" ҳам, "Сўғдиёна" ҳам гол уриб кетиши мумкин эди. Шу боисдан айтишим мумкин, натижа адолатли. Ўйинга ўзларини баҳш қилганлари учун шогирдларимга раҳмат айтаман. Шунингдек, "Қизилқум"га омад тилаб қоламан.

- "Қизилқум"га қарши ўйинга тайёргарлик қандай бўлади? "Бухоро"да ишлаб юрган пайтларингизда кетма-кет икки мавсум давомида "Қизилқум"ни мағлуб этгансизлар? Бунинг сири борми?
- Тўғрисини айтганда, биз рақибдан келиб чиқиб ўйинга тайёрланамиз. Агарда аҳамият берган бўлсангиз, биз ўйинни бошқача тактик схемада бошлагандик. Аммо футболчимиз жароҳат олганидан сўнг ўйинни бошқатдан қуришга тўғри келди. "Қизилқум" ҳам яхши жамоа. Менимча, ушбу мавсумда жамоа турнир жадвалида юқори ўринларда бўлади.

- Элёр Ориповнинг ўйинидан кўнглингиз тўлдими?
- Барча футболчиларимдан мамнунман ва уларнинг ўйинларидан кўнглим тўлди.

- У ўйин давомида жуда кўп эътирозлар билдирди.
- Бу футбол. Унда ҳиссиётлар жўш уради, у ўз футболчиларига гапириб турди, ҳолос.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика