Latest news

19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  0 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   0 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  9 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   10 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  4 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  48 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  16

Улуғбек Бақоев: "Футбол хатолар устига қурилади" News

Улуғбек Бақоев: "Футбол хатолар устига қурилади"

Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Улуғбек Бақоев фикрларини билдирди.





- Ўйин ҳақида

- Кубок ўйини бўлгани боис баҳс жанговар руҳда кечди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Аммо бу – футбол. Биринчи таймни мисол қилсак, бир нечта вазиятларимиз бўлди, бироқ улардан унумли фойдаланолмадик. Ўйлашимча, айрим футболчиларга маҳорат етишмади. Йигитларга ҳаракатлари учун миннатдорлик билдираман. Уларга ҳеч қандай эътирозим йўқ.

- Баҳодир Насимов ва Умар Эшмуродов тўқнашувидан кейин ҳакам айбдорга қизил карточка бермади. "Сўғдиёна" бу бўйича шикоят ёзадими?

- Ҳакамларга баҳо берадиган қўмита бор. Ҳозир бунга изоҳ беришим қийин.

- "Сўғдиёна"га шижоат етишмади. Бу ҳаяжон билан боғлиқмиди?

- Эҳтимол, руҳий тарафдан шундай бўлгандир. Футбол хатолар устига қурилади. Унда ким кўп хато қилса, ўша ютқазади.

- Ўйинни бошқариб борган ҳакамлардан кўнглингиз тўлдими?

- Ҳакамларга нисбатан эътирозим йўқ, чунки бу ўйин энди тарихга айланди. Фақат футболчиларга эътирозим бўлиши мумкин.

- "Сўғдиёна" – "Насаф" ва шу каби тўқнашувлар ўзбекистонлик мураббийларда тажриба ошишига хизмат қиладими?

- Ҳар бир футболчи бор эътиборини ҳам руҳан, ҳам жисмонан ўйинга қаратса, учрашув қизғин кўриниш олади. Ҳеч ким майдонда мағлуб бўлгиси келмайди. Бугун шуни кўрдик, ҳар икки жамоа ютқазишни хоҳламади. Балки томошабоп ўтмагандир, лекин курашларга бой бўлди.

Rating: -46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика