Latest news

08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  4 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  6 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  7 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  7 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  13 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  7 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  10 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14

Улуғбек Бақоев: "Динамо"нинг устунлиги тезкор қарши ҳужумлар ва қанот бўйлаб ўйин бўлди" News

Улуғбек Бақоев: "Динамо"нинг устунлиги тезкор қарши ҳужумлар ва қанот бўйлаб ўйин бўлди"

«Динамо» - «Бухоро» (3:1) учрашувидан кейин дастлаб «Бухоро» клуби бош мураббийи вазифасини бажарувчи Улуғбек Бақоев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Улуғбек ака, аввало бўлиб ўтган ўйинга тўхталсангиз…

- Аввало Самарқанд жамоасини ғалаба билан табриклайман, менимча улар бугун ғалаба қозонишни кўпроқ истадилар. Ўйинда шундай вазиятлар бўлдики, биз улардан фойдалана билмадик, рақибларимиз эса имкониятдан фойдаланиб қолишди. Футбол хатолар ва вазиятлардан фойдаланишдан иборат. Бу борада эса «Динамо» вазиятларни голга айлантира олди. Рақибларни табриклайман.

- Шоҳруҳ Гадоевнинг биринчи бўлимдаёқ алмаштирганингиз нима билан боғлиқ – жароҳат олдими ёки ўйинидан қониқмадингизми?


- Футболда бўладиган ҳолат бу, гоҳида футболчининг ўйини чиқади, гоҳида эса йўқ. Шу боис, мураббийлар штаби билан маслаҳатлашиб, уни майдондан олдик ва ўрнига бошқа футболчи тушди. Бу жароҳат билан боғлиқ эмас.


- Ўйиндан олдин «Динамо» жамоасини ўрганиб чиққан бўлишингиз керак, бу борада нималарни амалга ошира олдингиз, нималарни эса йўқ?

- Албатта, «Динамо»ни ўрганиб чиққан эдик. Чиндан ҳам бу жамоа ҳужумдан ҳимояга жуда тез ва тартибли қайта олади, қарши ҳужумга ҳам жуда тез ўтади. Бугун «Динамо»нинг устунлиги тезкор қарши ҳужумлар ва қанот бўйлаб ўйин бўлди. Бу борада эса биз аксарият вазиятларда рақибни тўхтата олмадик.

- Ўйин давомида ҳакамга кўп эътироз билдирдингиз. Бу шунчаки реакциянгиз эдими ёки чиндан ҳам ҳакамлар хато қилди деб ҳисоблайсизми?


- Футбол азартга бой спорт тури. Футболчи учун ҳам, мураббий учун ҳам. Ўша вазиятларда мен ҳакамларнинг қайсидир қарори учун эътироз билдирганим йўқ, мен фақат ўз футболчиларим ҳаракатларига эътибор қаратгандим. Ҳакамлар ҳаракатини баҳолаш эса менинг вазифамга кирмайди. Уларнинг назоратчилари бор. Ўйин давомида ҳакамларга эътироз билдирганим йўқ.

- «Бухоро» жамоасида барқарорлик кўринмаяпти. Баъзан кучли рақибларни мағлуб этади, баъзан эса кучсиз жамоаларга мағлуб бўлади. Бу нима билан боғлиқ?


- Футбол хатолар ва вазиятлардан иборат. Бунда аниқ бир сабаб йўқ. Вазиятлардан фойдалансак ғалаба қозонамиз, фойдалана олмасак рақиб ғалаба қозонади.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика