Latest news

13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  0 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  0 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  6 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  37 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  3 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  13 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  17 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  19 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  62 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10

Улуғбек Бақоев: "Бизнинг ўз фалсафа ва ўйинимиз бор. Ўйлайманки, тўғри йўлдамиз" News

Улуғбек Бақоев: "Бизнинг ўз фалсафа ва ўйинимиз бор. Ўйлайманки, тўғри йўлдамиз"

ОФК кубоги 3-турдан ўрин олган "Олтин Аср"га қарши учрашувдан олдин матбуот анжуманида "Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоев ва футболчи Жавоҳир Қаҳрамонов иштирок этди.

"Эртага қийин ўйин бўлиши табиий. Рақиб яхши шаклланган. Тўпни ва ўйинни назорат қилади, жисмоний томондан ҳам футболчилари ёмон кўринмади. Ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Ҳар 3 кунда ўйин ўтказяпмиз. Шунинг учун футболчиларда бу борада кичик камчиликлар юзага келиши мумкин. Футболчиларда хоҳиш ва иштиёқ кучли. Худо хоҳласа кейинги босқичга чиқамиз.  ",- дейди Улуғбек Бақоев.

"Олтин Аср"нинг 2та ўйинини кўриб чиқдик. Ўйинга юз фоиз тайёрмиз. Эртага фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз",- дейди Жавоҳир Қаҳрамонов.

- Жамоа бу мусобақада илк бор иштирок этмоқда.  Мухлисларнинг "Сўғдиёна"нинг ўйини ҳақидаги фикрлари бевосита юқоридаги омилга боғлиқми?

- Ҳар бир мухлиснинг ўз қараши бор. Мухлисларга ҳужумкор футбол ёқади. Кимгадир ёқамиз ёки ёқмаймиз. Бизнинг ўз фалсафамиз, ўйинимиз бор. Ўйлайманки, тўғри йўлдамиз. Бу йил ҳисобидан учинчи турнирда қатнашяпмиз. Ҳар бир ўйинга руҳий, жисмоний томондан тайёр бўлиб бориш керак. Шундагина ғалаба қозониш мумкин. 

- Имкониятларни қандай баҳолайсиз? Жамоани дуранг ҳам қониқтиради...

- Биз ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Эртага икки жамоада ҳам имконият бўлади. 


-  ЦСКА билан ўйинда футболчилар гол ўтказиб юборишдан қўрқиб кўпроқ ҳимояда ўйнашди. Эртага ҳам бу нарса такрорланмайдими?

- Ўйинга тайёрланиш учун олдинда вақтимиз бор. Назарий машғулотларда барчаси айтилади. Йигитлар майдонда нима учун ўйнаётганини билишлари керак. Умид қиламанки, улар борларини беришади.

- Жавоҳир Қаҳрамоновга савол. ЦСКА Ўзбекистон чемпионатида нечинчи ўринни эгаллаган бўларди?

- Яхши жамоа эканлиги кўриниб турибди. Тўпни яхши назорат қилар экан. Фикримча, ЦСКА Ўзбекистон чемпионатида ўрта ўринларни эгаллаган бўларди.

- Жамоа иккита учрашувни суъний майдонда ўтказди. Футболчиларингиз бунга мослашиб олдими?

- Ҳар бир нарсани ўзига яраша қийинчилиги бор. Об-ҳаво, тўпни яхши ҳаракатланмаслиги қўшимча куч талаб қилади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика