Latest news

18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  2 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  4 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  6 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  2 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  5 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3

Улуғбек Бақоев: "Андижон" шунчаки вазиятлардан фойдалана олмади холос" News

Улуғбек Бақоев: "Андижон" шунчаки вазиятлардан фойдалана олмади холос"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Андижон" (4:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.



"Андижон" мусобақа жадвалида қуйи поғоналарда бормоқда. Лекин барибир охирги ўйинларда ғалабалар қийинчилик билан қўлга киритилмоқда. Тўғри ҳисоб йирик бўлди, аммо осон бўлгани йўқ. Чиройли голлар урдик, йигитларга раҳмат айтаман. Кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

"Андижон" ўтган тур ўз майдонида "Қўқон-1912"га ютқазиб қўйганидан кейин балки футболчиларда руҳий муаммо бўлгандир. Ўшанда бугунги рақибимиз 0:2 ҳисобидан кейин дурангга эришиши ҳам мумкин эди. Бироқ пенальтидан гол ура олишмаганди. Бугун ўйиндан олдин ғалаба қозонишимизга ҳеч қандай кафолат йўқ эди. Ҳар бир кейинги баҳс олдингисидан қийин ўтаверади.

Мавсумнинг бошида ҳам кучли клубларга қарши ўйнадик. "Навбаҳор", "Металлург" каби клублар ҳам кучли. "Машъал" билан дуранг ўйнадик, масалан. Кучли ва кучсиз жамоалар йўқ, чемпионат бор ва ҳар бир баҳсга жиддий тайёргарлик кўрамиз.

Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини доим юқори даражада ушлаб туриш оғир, шу боис ўзгаришлар қилиб уларга дам бераяпмиз. Ким бугунги кунда кўпроқ тайёр бўлса ўша майдонга тушмоқда.

"Андижон"да ҳам вазиятлар бўлди, икки марта тўсинни пойлашди. Тўп назорати анчагина юқори даражада. Рақиб ўйини менга ёқди, шунчаки биз вазиятлардан фойдаландик, улар эса гол ура олишмади. Футболда ҳар бир вазиятни голга айлантириб бўлмайди.

Трансфер ойнаси очилганидан кейин бизга янги футболчилар керакми ёки йўқми ўйлаб кўрамиз. Ҳозир таркибимиздаги барча майдонга тушишга ҳақли. Улардан 11 нафар футболчигина асосий таркибда майдонга туша олади холос", - дейди Улуғбек Бақоев.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика