Latest news

05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  2 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  0 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  0 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  4 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  1 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  3 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  175 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0

Улуғбек Бакаев: "Учта янги ўйинчи билан келишиб қўйдик" News

Улуғбек Бакаев: "Учта янги ўйинчи билан келишиб қўйдик"

Ўзбекистон кубоги учинчи туридан ўрин олган "Бухоро" – "Шўртан" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида қатнашди.



Ўйин ҳақида

- Ўйин қизиқ бўлди. Вазиятлар ҳам кўп бўлди. Иккинчи бўлимда гол урдик, кейин ўтказиб юбордик. Минимум вазифа гуруҳдан чиқиш эди ва биз буни уддаладик. Чемпионатга тайёрланишда давом этамиз.

- "Бухоро" реализацияда оқсашда давом этмоқда. Буни тузатиш имкони борми ёки барчаси футболчиларнинг даражасига боғлиқми?

- Бугун кўрдингизки, зарбалар устун ва тўсинларга тегаверди. Энг муҳими ўсишга эришаётганимиз. Вазиятлар яратяпмиз ва ўйин картинаси пайдо бўла бошлади. 

- Ёзда жамоага келадиган ўйинчиларни белгилаб олдингизми?

- Ҳа, учта янги ўйинчи билан келишиб қўйдик. Расмиятчилик қолди. 

- Регламент бўйича фақат бешта ўйинчи олиб кела оласиз, тўғрими?

- Ҳа, регламент бўйича бешта. Бироқ, 20 ёшгача ўйинчиларни жамоага олиб келиш мумкин. Иккинчи даврагача барчаси аниқ бўлади. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика