Latest news

03:03Франция. ПСЖ "Монако"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 02:53Англия Кубоги. "Манчестер Юнайтед"дан камбэк! Магуайр 90+3-дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди  8 02:43А Серия. Сўнгги дақиқадаги пенальти "Ювентус"га ғалаба олиб берди  2 02:25Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан дубль  0 00:43Мартинелли қанча вақтни майдондан ташқарида ўтказади?  0 00:23Саудия Арабистони. Иккитадан пенальти ва қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Ал Аҳли" ғалабага эришди  0 23:13Роналду кетма-кет 5 ўйинда гол урди  86 22:49А Сериянинг январь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  0 22:19Саудия Арабистони. Дуран дебютида дубль қайд этди, Роналдудан 924-гол, Шукуров 80 дақиқа ўйнади  53 21:50Серхио Рамос нима сабабдан 93-рақамда ўйнашини айтди  1 21:36"Насаф" назорат ўйинида "Лиепая"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  8 21:21"Андижон" назорат ўйинида Норвегия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:56ОКМК ўртоқлик ўйинида КХДР термасига мағлуб бўлди  5 20:35"Локомотив" Туркияда Қозоғистон миллий терма жамоасига қарши ўйнайди  2 20:24Қизларга футзал керак  13

Улуғбек Бакаев: "Клуб билан шартномам йил охиригача амал қилади" News

Улуғбек Бакаев: "Клуб билан шартномам йил охиригача амал қилади"

"Пахтакор" - "Сўғдиёна" ўйинидан (2:0) сўнг меҳмон жамоа устози Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.


- Биз амалдаги чемпионга қарши ўйнадик. Йигитларга рақиб кичик хатони ҳам кечирмаслигини айтгандик. Биринчи тайм бошида хато қилдик ва Ҳамдамов чиройли гол урди. Кейин курашдик, аммо иккинчи таймда ҳам хато, рекошет ва яна гол ўтказдик. 

"Пахтакор" футболчиларининг маҳорати бугун биздан устун эди. Йигитларга ўйин учун раҳмат айтаман, олдинда икки ўйин қолди ва уларда муносиб иштирок этиш керак. 

- Мавсум охири лекин жамоа етакчилари ҳам ташаббусни ўз қўлига олишни хоҳлашмади... 

- Етакчилар ҳам одам. Балки чарчашгандир, балки яна бошқа нарсадир. Медаллар учун курашдан чиқиб бўлгандик. Бугун ғалаба қозонганимизда тўртликка киришимиз мумкин эди. 

- Кейинги режаларингиз қандай? 

- Клуб билан шартномам йил охиригача амал қилади. Профессионал тарзда ўз ишимни бажараман.

- Клуб учта фронтдан бирини қурбон қилиб қайсидир мусобақада ғолиб чиқса бўлмасмиди?

- Шунчаки хоҳиш билан бу нарса амалга ошмайди. Сабаби раҳбарият ҳар бир ўйин ва ҳар бир мусобақада ғолиб бўлиш вазифасини қўйганди. ОФК кубоги ва мамлакат кубогида муносиб қатнашдик, биронта баҳсда ютқазмадик фақат пенальтилар сериясида имкониятни бой бердик. Хатолар бўлди, яхши томони келажакда бу хатоларни қилмаймиз.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика