Latest news

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  11 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  37 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Улуғбек Бакаев: "Бухоро" билан шартномам бор. Жамоани Про лигага яхши тайёрлаб, яна Суперлигага қайтаришни мақсад қилганман" News

Улуғбек Бакаев: "Бухоро" билан шартномам бор. Жамоани Про лигага яхши тайёрлаб, яна Суперлигага қайтаришни мақсад қилганман"

Бугун Cоcа Cоlа Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган "Бухоро" – ОКМК (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Кўп вазиятга эга бўлдик. Гол уришимиз мумкин эди, аммо буни уддалай олмади. ОКМК ўз имкониятидан фойдаланди ва ғалаба қозонди. Мухлисларга барчаси учун раҳмат айтмоқчиман. Кейинги мавсум бизга сабр керак бўлади. Яна Суперлигага қайтиш учун меҳнат қилиш керак. Ҳаёт эса давом этади. Кейинги йил яна Суперлигага қайтишни мақсад қиламиз.

- Санжар Турсуновнинг голи ҳақидаги фикрингиз?

- У вазиятда фол бор ёки йўқ буни аниқ айта олмайман, аммо рақиб ўйинчиси майдонда ётганда жамоа фейр-плейга амал қилиши керак деб ўйлайман. Фейр-плей эса бўлмади, балки улар кўрмай қолишгандир. Билмадим, тўғриси. Шахсий фикримча, фейр-плейга амал қилиш керак эди. Собиқ футболчи сифатида шундан фикрдаман. 

- "Бухоро" мухлисларини ҳозир бир савол қийнамоқда. Улуғбек Бакаев кейинги мавсум ҳам жамоада қоладими? Жамоа раҳбарияти билан шу масала бўйича гаплашиб олдингизми?

- Бизда шартнома бор. Мен жамоани Про лигага тайёрлайман ва Суперлигага олиб чиқишга ҳаракат қиламан.

- Ёрдамчиларингиз ҳам жамоада қолишадими? 

- Билмадим. Кимдир келади, кимдир кетади. Бу саволларга ҳозир аниқ жавоб бериш қийин.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика