Latest news

19:56"Кўринмай қолган" Жоау Феликсга 4 та клуб даъвогарлик қилмоқда  2 19:34Роналду "Ал Насср" билан янги шартномасига кўра дақиқасига 327 фунт ишлаб топади  7 19:11"Барселона" ва "Реал" Испания Кубоги финали учун қайдномани эълон қилди  2 18:49Моуринью Португалия терма жамоаси бош мураббийига айланишга яқин  3 18:22"Бавария" икки футболчисини сотмоқчи  0 17:55Пепе "Барселона" – "Реал" тўқнашуви бўйича тахминини билдирди  16 17:27"Барселона" собиқ дарвозабони Вальдес испан жамоасини бошқаради  2 16:59"Ал Насср" Роналдуга 100 млн евролик янги шерик топди  3 16:30Сеск Фабрегас АПЛ жамоасининг бош мураббийи бўлиши мумкин  1 16:03Войцех Шенсни чекиши ҳақида: "Мендан ўрнак олманглар"  5 15:37Кейн АПЛга қайтиши мумкин. "Бавария" қўйиб юборадими?  3 15:10БАА – Ўзбекистон учрашуви учун ўзбекистонлик мухлисларга нечта чипта тақдим этилади?  18 14:27Элит ОЧЛ қайтмоқда. Бугун чорак финалга старт берилади  10 13:57Англия топ-клублари "Golden Boy"га даъвогар футболчи учун курашмоқда  1 13:29ЕЧЛ плей-оффида қўшимча таймлардан воз кечилади, дастлабки 8 ўринни эгаллаганлар жавоб учрашувларини уйида қабул қилади  8

Улуғбек Бакаев: "Бунёдкор" ғалабани кўпроқ истаган шекилли, омад уларга кулиб боқди" News

Улуғбек Бакаев: "Бунёдкор" ғалабани кўпроқ истаган шекилли, омад уларга кулиб боқди"

Суперлига 4-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Бунёдкор" (0:2) баҳсидан сўнг бухороликлар устози Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи бўлимда тенгма-тенг ўйин бўлди. Танаффусгача яхшироқ ўйнадик деб айта оламан, иккита гол уришимиз ҳам мумкин эди. Реализация масаласида оқсадик. Иккинчи бўлимда эса "Бунёдкор" футболчилари кутишда давом этишди ва якунда гол уришди. Биринчи голни рикошетдан, кейингисини эса бурчак зарбасидан сўнг ўтказиб юбордик. Жамоамга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Биз яхши ўйнадик, аммо вазиятлардан фойдалана олмаганимиз туфайли панд едик. "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман" - дея фикр билдирди Улуғбек Бакаев ўйин ҳақида.

- Бугун "Бухоро" ўз вазиятларидан яхши фойдалана олмадими ёки "Бунёдкор" яхши ҳимояландими? Ўйин натижасига қайси фактор кўпроқ таъсир қилди деб ўйлайсиз?

- Икки тенг жамоалар майдонда эди. Икки жамоа ҳам тартибли ўйин намойиш этди, аммо бу футбол. Рикошет рўй берган вазият бизга таъсир қилди. Бу омадсиз ҳолат бўлди, холос. "Бунёдкор" ғалабани кўпроқ истаган шекилли, омад уларга кулиб боқди.

- Ўтган мавсум "Бухоро" сафида Артём Филипосян, Виталий Денисов ва Жасур Ҳасанов каби тажрибали, аммо ёши катта футболчилар ўйнаганди. Жорий мавсумда эса Равшан Хайруллаев, Жавоҳир Рўзиев каби ёш футболчилар асосий таркибдан жой олишмоқда. Жорий мавсум стартидан аввал жамоани ёшартиришга қарор қилдингизми?

- Мен футболчиларнинг ёшига қарамайман. Ким менинг талабларимга жавоб берса, ўша футболчи ўйнайверади. Ёш ва паспортнинг аҳамияти йўқ. Биз билан бирга бўлган йигитларга катта раҳмат айтаман, улар биз билан бирга бўлишди. Ёш футболчилар эса ўйин амалиётига эга бўлишга лойиқ эканлигини кўрсатишмоқда.

Rating: +1   

Comments

+2   
05 apr 02:05:39
BOBIRBEK_URINOV
Бухоро 2та уйинни ютганига Улугбек зур эди... ОКМКни омади келиб колди булмаса ютаолмасди деб мухлислар кутара кутар килишганди! Энди Улугбек ёмон булибтида... Бунёдкор ердан чиккан кузикорин эмас! Хозир кучли командага айланди...
   
05 apr 14:12:00
Жахонгир-9
Хар қандай дамоага-Ўз майдонида ўйнаш 51 фоиз устунлик беради.
   
05 apr 14:09:03
Жахонгир-9
Бекорга машшоклар айтмаган: " Ўз уйинг ўлан тўшагинг" Бухоро рахбарияти Ўз стадионига эга булмас экан мағлубиятлар ёнма ён юраверади.Уларни тан олишга мажбур.Айб Мураббийда хам ўйинчиларда хам эмас.Ўз уйи,Ўз мухлислари каршисида ўйнаган жамоа барибир маъсулиятни хис килиб ўйнайди.Бунга мисол Кечаги Сурхон.Бошкаси барчаси бўлмагур гаплар.Тренер,Тошкандаги стадион. Бунёдкор Ўз уйида ,мухлислари каршисида ўйнади ва ютди-Тамом.
   
05 apr 07:02:42
Buxoro siti
Улугбек Норхонов уйин пайтида битта аник зарба курдик хужум йук нол гол утказиб юборгандан кейин замена килинди вазиятлар булди шуни олдинрок килса булмасмиди.Норхонов бугинги Балли 0,2
   
04 apr 23:43:03
Туйгун
Reply to comment by Fast TV
Улуғбек ака Сизга ҳурматим баланд, лекин Бухоро ҳам уни раҳбарию мухлислари ҳам Сизни уровениздаги клуб эмас!
Шунчалик каттик хурмат киларкансан бир гап бор
   
04 apr 23:13:54
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Жалоладдин Мухаммадович✈
Савол профессионал жамоа футбол майдон танлайдим
Ал Ҳилолни мураббийи ҳам, мағлубиятдан кейин. ЖАРни чимидан нолиганди!
-1   
05 apr 01:03:59
rustam
Проигрышь Бухары, полностью вина У.Бакаева! Во 2 тайме команда перешла на удержание счета, заменив нападающего на защитника! Игрок Джурабеков вообще не футболист , когда он вышел это сразу стало провалом! Улугбек если ты дружишь с этим игроком , то дружи вне футбольного поля!
-1   
04 apr 22:56:34
Жалоладдин Мухаммадович✈
Савол профессионал жамоа футбол майдон танлайдим
-1   
04 apr 22:43:23
SiriuS
Reply to comment by Fast TV
Улуғбек ака Сизга ҳурматим баланд, лекин Бухоро ҳам уни раҳбарию мухлислари ҳам Сизни уровениздаги клуб эмас!
ахахах чумо
-1   
04 apr 22:43:22
SiriuS
Reply to comment by Fast TV
Улуғбек ака Сизга ҳурматим баланд, лекин Бухоро ҳам уни раҳбарию мухлислари ҳам Сизни уровениздаги клуб эмас!
ахахах чумо
-1   
04 apr 22:33:13
Fast TV
Улуғбек ака Сизга ҳурматим баланд, лекин Бухоро ҳам уни раҳбарию мухлислари ҳам Сизни уровениздаги клуб эмас!
-2   
04 apr 22:06:44
=JAGUAR=
Хожибой айтганидай "Демак сен йерни чуқурроқ ковламагансан"
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика