Latest news

18:39Хави Симонс "Барселона"га ўтишга тайёр  1 18:17Суперлига. "Сурхон" – "Динамо". Таркиблар маълум  2 17:57Хато – "Арсенал" ҳимоясини кучайтириш учун устувор вазифа  2 17:32Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  7 17:07Нани турк клуби билан шартномасини бекор қилди  0 16:40Клопп, Ройс, Мбаппе ва бошқалар — ёзда бизни кутаётган "айрилиқлар"  5 16:17"Челси" Почеттинони истеъфога чиқармоқчи эмас  2 15:52"Бавария" икки футболчисининг кетишини эълон қилди  0 15:28ПСЖ Доннарумма билан шартномани узайтириш устида ишламоқда  1 15:00ПРЕВЬЮ. "Сурхон" ва "Динамо" жамоаларининг ўзаро 25-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  4 14:50Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  2 14:31Мухлислар ташрифи бўйича «Нефтчи» — «Андижон» учрашуви жорий йилдаги рекордни янгилади  26 14:05Минглаб мухлислар келган ва драматик кўриниш олган "Водий дербиси"дан ГАЛЕРЕЯ  20 13:48Мухлисларга ҳурматсизлик қилган "Навбаҳор" футболчилари иши кўриб чиқилади  36 13:24Нойер Бундеслигада юбилей ўйинда иштирок этди  1

Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик" News

Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Бухоро" — "Арал академия" учрашувидан сўнг (7:1) мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Гувоҳи бўлганингиздай, ўз амбицияларига эга ёшлардан иборат рақибга қарши майдонга тушдик. Баъзи вазиятлардан фойдалана олмаганимизни ҳисобламаганда, ўзимиз хоҳлаган натижага эришдик. Кейинги ўйинларда "Арал акамия"га омад ёр бўлсин. Шу билан бирга, ёш жамоа ёрқин келажакка эришишини тилайман.

- Бугун захира ўйинчиларига имконият тақдим этилди. Мазкур баҳсда қайси футболчи сизни ҳайратда қолдира олди?

- Биз бир неча ўйинлар мобайнида майдонга тушмаган ўйинчиларга имкон бердик. Бунинг ҳам ижобий томонлари бор. Жамоада рақобат юзага келиши учун бундан унумли фойдаланишимиз керак. Шу боис, бугун майдонга тушган йигитларнинг ўйини манзур келди.

- "Бухоро"нинг асосий мақсади Суперлигага йўл олиш ҳисобланишини биламиз. Ўзбекистон кубогида ҳам жамоа қандайдир мақсадни кўзлаганми?

- Кубокда, авваламбор, гуруҳдан чиқишни уддалашимиз лозим. Бу минимал вазифа саналади. Плей-оффга йўл олгандан сўнг навбатдаги тўқнашувларга тайёргарлик кўрамиз. 

Rating: +1   

Comments

+1   
17 apr 03:05:23
rustam
КАКОЙ БЕДНЫЙ У БАКАЕВА СЛОВАРНЫЙ ЗАПАС! НЕТ У НЕГО ОБРАЗОВАНИЯ,!
+1   
16 apr 22:26:22
Baxrom Ramazanov
Хар сафар шу фамилия келганда шу масала кутарилади.Узи айтган булиши мумкин Бакаев деб езгин деб, асосий масала бу эмаску, фамилиясини кандай езишларини харкалай узи белгилайди.Асосий масала жамоанинг кай даражадаги уйинга, ракобатга тайерлай олиши булиши кк менимча.Пеп, Хосеп дейди, лекин асосий диккат барибир МанСитига каратилади, буни хам шундай кабул килиш кк.
   
17 apr 08:08:11
Тож
Пролигадаям шу таркиб тушсин. Гол урадиганлар бор эканку
   
16 apr 22:43:29
1994 Nurafshon
Машал Хоразм Шуртан жамоалари билан уйинда хам шундай голлвр уриб билармикансиз Бакоев
   
16 apr 21:45:22
Burhonbek Abdumo'minov
Qaysidir Admin mard boʻlib tushuntirish beradimi esimni taniganimdan beri Ulugʻbek Baqoev boʻlib kelgan odam qanday qilib Bakaev boʻp qoldi shunga aniqlik kiritinglar
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика