Latest news

15:59Ана бўлмасам! Кейн "Тоттенхэм"га қайтадими?!  0 15:30"Мен майдонда гапираман, бу ўзимни ҳимоя қила оладиган ягона жой"  2 15:00Дарвозадан дарвозага гол урган, Милитао ва Бруну билан бир сафда турган ҳамда интервьюси туфайли хижолатда қолган "Пахтакор"нинг янги посбони билан яқиндан танишамиз  1 14:38Бобир Абдихолиқов "Насаф"ни тарк этди!  15 14:18Суперлига-2025. Дастлабки иккита тур саналари маълум қилинди  5 14:05Слот ёзда Салоҳ, Трент Александер-Арнольд ва ван Дейк жамоадан кетиши ҳақида гапирди  1 13:48Тимур Кападзе мураббийлар штабида кимлар ишлаши маълум  6 13:30Анвар Ҳожимирзаев Кападзедан хафа бўлдими?  7 13:07Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Хитой клубига қарши асосий таркиби маълум   2 12:47Осиё Кубоги-2025 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди — Ўзбекистон "А" гуруҳидан ўрин олди  3 12:30Тимур Кападзе: "Гвардиола Ҳусановни дарҳол "олов"га ташлади"  5 12:13Расман: "Андижон" словениялик футболчи билан шартнома имзолади  4 11:49Тимур Кападзе Машарипов ва Ўруновнинг жароҳати ҳақида гапирди  12 11:45"Гап пулда бўлса, ўша пулни мен сенга бераман"  16 11:27Даврон Файзиев: "Катанец ўрнига хорижий мураббий варианти ҳам кўриб чиқилди. Кападзе унинг ёрдамчиларини қолдиришга қарор қилди"  16

Улар Олимпиадага борадилар - Екатирина Воронина! News

Улар Олимпиадага борадилар - Екатирина Воронина!

Olamsport.com сайти шу йилнинг август ойида Бразилияда ўтказиладиган 31-Ёзги олимпия ўйинларига йўлланма олган спортчиларни таништиришни давом эттиради.

Бугунги қаҳрамонимиз енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Екатерина Воронина. У 1992 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Ўн бир ёшидан тажрибали мураббий Елена Свечниковадан енгил атлетика сирларини ўрганиб келяпти. Навбати билан туман, шаҳар ва мамлакат миқёсидаги мусобақаларда тобланиб, маҳоратини ошириб борган атлетимиз халқаро майдондаги илк совринига 2007 йили Беларуснинг Брест шаҳри мезбонлик қилган ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги биринчи Евроосиё спорт ўйинларида эришган. У найзани 40 метру 86 сантиметрга улоқтириб, кумуш медални қўлга киритган.

Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этган Екатерина 2013 йилда Бухорода бўлиб ўтган Универсиада мусобақасининг баландликка сакраш баҳсларида олтин медалга сазовор бўлди. “Кичик Олимпиада” дея эътироф этилган Универсиада мусобақаларида маҳоратини оширган Екатерина ўша йили Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатининг еттикураш баҳсларида 5599 очко билан кумуш медал билан тақдирланди.

2014 йили Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳри мезбонлик қилган 17-Ёзги Осиё ўйинларининг еттикураш беллашувларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Воронина 5912 очко жамғариб, олтин медални қўлга киритди.

Енгил атлетикада бизга медаль олиб келиши кутилаётган спортчи ҳақидаги бошқа маълумотларни >>> olamsport.com сайтида ўқишингиз мумкин!

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика