Latest news

16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  2 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  4 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7

"Улар мени 90 дақиқа мобайнида ҳақорат қилиб турди" - 2 йил олдин Моуриньо ва МЮ Туринда камбэк қилганди ГАЛЕРЕЯ News

"Улар мени 90 дақиқа мобайнида ҳақорат қилиб турди" - 2 йил олдин Моуриньо ва МЮ Туринда камбэк қилганди ГАЛЕРЕЯ

Ёдингизда бўлса, 2018 йилнинг 8 ноябрь кунида "Манчестер Юнайтед" Туринда суперкамбэк амалга оширганди.

Ўшанда 65-дақиқада Криштиану Роналду собиқ жамоасига гол уриб, ҳисобни очганди.

Албатта, Криштиану ҳиссиётга берилиб голни нишонлаб юборгани учун МЮ мухлисларидан узр сўраганди. Меҳмон жамоа сектори уни кечирди.

Умуман олганда, МЮ тартибли ўйин кўрсатди. Ўша мавсумда Де Хеа кўплаб хатолар қилган бўлса-да, Туринда ўзини йўқотиб қўймаганди.

Асосий кульминацион палла 86-дақиқага тўғри келди. Унда Хуан Мата жаримадан дарвозани ишғол қилиб, тарози паллаларини тенг ҳолатга келтирди.

Бироқ "Юве" шу голдан кейин ҳам олдинга ўтмади ва МЮнинг кичик босими давом этаверди. Дастлабки даврада "Юве" "Олд Траффорд"да кичик ҳисобда ғалабага эришганидан кейин рақибига паст баҳо берган шекилли 89-дақиқада улар иккинчи голни ҳам ўтказиб юборди.

Жаримадан узатилган тўп "талпа"нинг ичида дарвозага кириб кетди. Якунда гол Алекс Сандрога ёзилди.

Финал ҳуштаги чалинганидан сўнг эса буни кўрдик.

Табиийки, ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Жозега савол берилди:

- Мистер Жозе, нима учун бундай қилдингиз?
- Трибунадаги мухлислар 90 дақиқа мобайнида мени ҳақорат қилишди.

"Жозе! Сенинг давринг ўтди. Жозе! Сен кетишинг керак. Жозе! Футболдан кет. Жозе! Футболни ўлдиряпсан".

Финал ҳуштагидан кейин эса барча жим. Уларнинг овозини эшитгим келди.

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика