Latest news

12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   6 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  3 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  2 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  10 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  1 08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  10 07:48Бугун "Эл Классико"! "Реал" ва "Барселона"нинг бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг  16 06:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0  0 02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  14 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  2 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  1 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1

Украиналик "гигант" - Владимир Кличко ҳақида News

Украиналик "гигант" - Владимир Кличко ҳақида

Бугун украиналик афсонавий боксчи Владимир Кличко ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Шу муносабат билан чарм қўлқоп устаси ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Супероғир вазн тоифаси боксчиси Владимир Кличко1976 йилнинг 25 март санасида Қозоғистоннинг Семипалатинск шаҳрида туғилган. Владимир Кличко боксчи эришиши мумкин бўлган барча совринлар соҳиби бўлган. У кўп бор WBA, IBO, IBF, WBO камарларига эга чиққан. Шунингдек, 1996 йилда Атланта мезбонлик қилган Олимпия ўйинларида ҳам барча рақибларни мағлуб этиб, чемпионликка эришган.

Кличко украиналик бўлишга қарамай, Қозоғистонда туғилган. Гап шундаки, Кличконинг отаси ҳарбий бўлган, шу боисдан Кличконинг туғилиш арафасида унинг оиласи Семипалатинск шаҳрида бўлган. Бир неча йиллардан сўнг Кличколар оиласи Украинага қайтиб келади. Кличко 14 ёшида бокс билан жиддий шуғулланишни бошлаган. У боксдан ташқари таълим билан ҳам астойдил шуғулланган. Чунки 2001 йилда Украина миллий университетида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида диссертация ёқлайди.

Владимир ҳаваскор боксдан бошлаб, жангларда омадли иштирок этиб келган. Чунки, у бир неча бор Украина, Россия, Италия, Германияда ташкил этилган нуфузли турнирларда ғолиб бўлган. Унинг ҳаваскор боксдаги энг муҳим ғалабаси Олимпиада чемпионлигидир. Кличконинг Олимпиадага бориши тарихи ҳам қизиқ бўлган. Негаки, у дастлаб мусобақадда қатнашувчилар рўйхатида бўлмаган, унинг ўрнида акаси Виталий Кличко бўлган. Аммо, акасини дисквалификация қилишгандан сўнг кичик-Кличко акасининг ўрнига Атлантага боради ва барчанинг ишончини оқлаб, Украинага чемпион сифатида қайтади. 

Олимпиададаги муваффақиятан сўнг, Кличко профессионал боксга ўтишга қарор қилади. Кличко профессионал боксда жами 69 бор рингга кўтарилган ва уларнинг 64 тасида ғалаба қозонган. Ғалабаларининг 54 тасида рақиблари жангнинг охирига қадар туриб беролмаган. Кличко фаолияти давомида беш бор мағлубият аламини тортиб кўришга мажбур бўлган. Кличкога бир неча рекордлар ҳам тегишлидир. Мисол учун, энг кўп титул жангда ғалаба қозонган (25 та жангнинг 23 тасида), шунингдек энг узоқ вақт давомида чемпионлик камарини ўзида ушлаб турган (4382 кун). Кличко доим рақиб танлашга қаттиқ эътибор берган, чунки у доим вазн тоифасининг энг кучлилари билан жанг қилган. 


Кличконинг профессионал боксдаги энг қизиқарли жангларини ёдга оламиз.

Владимир Кличко- Руслан Чагаев

2009 йилнинг 20 июнида Кличко амалдаги WBA камари соҳиби Руслан Чагаев...


Кличко ҳақидаги мақоланинг тўлиқ қисми қуйидаги саҳифада > > > Украиналик "гигант" - Владимир Кличко ҳақида

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика