Latest news

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Украина премьер-лигаси қандай шартлар эвазига тикланиши мумкин? Алишер Никимбаевдан "шпаргалка" News

Украина премьер-лигаси қандай шартлар эвазига тикланиши мумкин? Алишер Никимбаевдан "шпаргалка"

Бугун мамлакатимизда тилга олинмаган асосий ҳужжат тўғрисида гаплашамиз.

Кеча бўлиб ўтган "Тезкор студия"дан сўнг, таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ўз шахсий саҳифасида қуйидагича пост қолдирди:

“Шундай қилиб, Ўзбекистондаги ҳаёт аста-секин, аввалгисига қайтмоқда. Демакки, футбол мавсумининг тикланиши ҳам яқин. Фақат ПФЛ раҳбарларидан бирининг сўзларидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, мавсум тикланиши қай тартибда бўлиши номаълум.

Шпаргалка сифатида Украинанинг бир телеграм каналидаги постни ўқишни таклиф қиламан. Лекин у ердаги 5-банд фақат Украинанинг ўзига тааллуқли”.

ХАВФСИЗЛИК ПРОТОКОЛИ ҲАҚИДА (тиббиёт ва логистика бўйича). ЎФФ ва УПЛ учун янги шароитда бундай қўлланма уларга зарурлигини англай олмайдилар, айни дамда уларга қийин.

Бундеслигани мисол келтирайлик. Улар режани ипидан игнасигача ёзиб чиқишди. Хавфсизлик протоколи бўйича Германия чемпионати қайтадан бошлангач, қандай кўринишга эга бўлиши аллақачон аниқ – Bild’нинг таъкидлашича, барча футболчилар ўйиндан бир кун олдин тестдан ўтишади. Манфий натижа олганлар ўйинларда иштирок этиши мумкин бўлади, мусбат тестга эга бўлган футболчилар икки ҳафта муддатга изоляция қилинади. Ўйин учун масъул шахсларнинг ҳаммаси доимий назорат остида бўлади ва уларнинг ҳарорати ўлчаб турилади.

Барча ичимликлар муҳрланади - ҳар бир ўйинчи ва мураббийнинг фақатгина ўзига тегишли бўлади.

Жамоалар турли меҳмонхоналарга жойлашади ва ўзлари бўлишлари шарт. Учрашувлар ҳафтада икки марта, сешанба ва шанба кунлари бўлиб ўтади.

Ижтимоий масофани сақлаш мақсадида жамоалар стадионга учта клуб автобусида келишлари талаб этилади. Ўйинчилар якка тартибда майдонга тушади, қўл бериб кўришиш ман этилади. Ҳатто ҳар бир ўйинда иштирок этадиган одамлар сони аниқ белгилаб қўйилади: футболчилар, мураббийлар, боллбойлар, шарҳловчилар, директорлар, техник ходимлар, жами сони эса 300 тадан ошмаслиги лозим.

Бутун протокол 40 саҳифадан зиёд файлда жамланган.

Диққат қилинг, энди УПЛ бўйича саволлар:
1. Агар Лабораторатория хулосаларига кўра, фавқулодда ҳолатда чемпионатни якунлашга тўғри келса, УПЛ/УФАнинг Протоколи офисдаги қайси столда жойлашган? Нима, улар бу керакли эканлигини билмасмиди? Шу тариқа биз Менделеев сири билан ўртоқлашамиз.
2. Агар худди немисларнинг ҳисоб-китоблари каби мавсумни тугатиш учун 22 000 га яқин экспресс-тестлар талаб этилса, УПЛ клубларининг ҳар бири лабораториялар учун камида минг гривендан пул тўлашга тайёрми? Бизнинг шароитимизда УПЛнинг ҳар бир жамоаси мавсум охирига қадар ўртача 1000 та тестдан ўтиши керак - ва бу 1 миллион гривенга тушади. Биз федерациядагилар Бундеслига мисолидан келиб чиқиб, ушбу молиявий юкни ўз зиммаларига олишига шубҳа қиламиз.
3. Агар мўжиза рўй бериб, давлатнинг ҳозирги танқислик шароитида шунчалик кўп тестларни ўтказиш мумкин бўлса, жамият "Ура" деб бақиради.
4. Агар футболчи/мураббий/ходим касалланса - биз чемпионатни яна тўхтатамизми?
5. Асосий савол: "Нега?" Топ-5’дагилар мавсумни тўхтатиш орқали - ТВ-пулларини бой бергани ҳаммамизга маълум.
Бизда ҳомийлик ва букмекерлик даромадлари йўқ бўлса, унда жамоалар нимани йўқотади? Ишончимиз комилки, улар фақат иш ҳақини камайтириш, логистик харажатларини нолга тушириш, йиғинларни бекор қилишга интиладилар.
6. Клублар учун қанчалик оғриқли бўлмасин, биз яна бир бор эслатиб қўйишга журъат этдик.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика