Latest news

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  24 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  9 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Украина футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Мақсадимиз қийин ҳолатдаги украин халқини бироз бўлса ҳам хурсанд қилиш" News

Украина футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Мақсадимиз қийин ҳолатдаги украин халқини бироз бўлса ҳам хурсанд қилиш"

Украина футзал терма жамоаси бош мураббийи Олександр Косенко Жаҳон чемпионати стартидан аввал сайтимизга кичик интервью берди.

- Авваламбор Ўзбекистонга хуш келибсиз. Украина терма жамоасига қанчалик тайёр? Дастлабки рақиб Аргентина терма жамоасини ўрганиб чиқдингизларми?

- Шубҳасиз, Аргентина жуда кучли терма жамоа. Бизни қийин учрашув кутиб турибди. Биз таркибимизни анча янгиладик ва ҳозирги таркибимизда аввалроқ мундиалда иштирок этган икки нафар футзалчи бор, холос. Ёш футзалчиларимиз ушбу мусобақада дебют қилишади. Биринчи учрашувда жамоа қандай ҳолатда эканлигини билиб оламиз. Муҳими, жамоа ўз ўйинини ва иштиёқини йўқотиб қўймаслиги. Аргентинадек кучли терма жамоага қарши ҳам ўйнаш олишимизга ишонаман. Фақатгина ўзимизга бўлган ишончни йўқотмаслигимиз керак.

- Гуруҳдаги бошқа жамоалар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз? Аргентина 2016 йилги Жаҳон чемпиони. Ангола терма жамоасида эса португалиялик бош мураббий бор ва жамоанинг етакчилари Португалия чемпионатида тўп тепишади. Афғонистон терма жамоаси ўз тарихида биринчи маротаба мундиалда иштирок этаётганига қарамай, улар қўшни мамлакат Эрондан кўп нарсани қўллашди ва Эрон футзали каби ривожланишмоқда.

- Ангола ва Афғонистон терма жамоаларининг ўйинларини кўриб чиқдик ва улар намойиш этаётган ўйин мени ҳайратга солди. Жаҳон чемпионатида кучсиз жамоанинг ўзи йўқ деб ўйлайман. Ҳар бир жамоа ҳар ким учун етарлича муаммо туғдириши мумкин. Осонлар ўйинлар бўлмаслигини биламиз ва шунга тайёрланиб боряпмиз.

- Украина терма жамоаси учун қайси босқич муваффақиятли натижа дея қабул қилинади?

- Бизда аниқ бир мақсад йўқ ва мен буни кўп маротаба айтиб келяпман. Биз ўйиндан ўйинга кучайиб боришни мақсад қилганмиз. Энг аввало гуруҳдан чиқиб олишимиз керак, кейин эса ким рақиб бўлишига қараган ҳолда ўйнаймиз. Муҳими, биз ушбу мусобақага тайёрмиз. Ўзбекистонда қанча вақтга қолишимизни вақт кўрсатади. Мақсадимиз ушбу қийин паллада украин ҳалқини бироз бўлса ҳам хурсанд қилиш.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди


Эслатиб ўтамиз, Украина футзал терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги дастлабки учрашувини Аргентинага терма жамоасига қарши ўтказади, учрашув бугун соат 20:00да "Ҳумо Арена"да ўтказилади.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика