Latest news

14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  0 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  3 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  7 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  14 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  43 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3

Уилшер "бутсаларини михга илди" News

Уилшер "бутсаларини михга илди"

"Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси Жек Уилшер профессионал футболдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Бу ҳақда 30 ёшли англиялик ярим ҳимоячи Твиттер саҳифасида маълум қилди.

"Бугун профессионал футболдаги фаолиятини якунлаганимни эълон қиламан.

Футболчилик даври унутилмас таассуротларга бой бўлди ва карьерамда шундай лаҳзаларни бошдан кечирганимдан хурсандман. Боғда тўп тепаётган болаликдан тортиб, севимли "Арсенал" сардори бўлиш ва жаҳон чемпионатида ўз мамлакати шарафини қилишдек воқеалар шоҳиди бўлдим. Орзуларимни амалга оширдим дея оламан.

Ростини айтсам, сўнгги пайтларда ўзимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ўйиним пасайиб бораётганини қабул қилиш қийин эди, бироқ ўзимни кўпроқ меҳнат қилмаётгандек ҳис қилардим. Бундай вазиятга тушишимни кутмагандим.

Бироқ эришган ютуқларимга фахр билан қарайман. Бундай мартабага эга бўлганим учун ўзимни жуда омадли ҳисоблайман", — деб ёзади Уилшер.

Уилшер "Арсенал" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Лондон клубида ярим ҳимоячи 2008/09 йилги мавсум 16 ёшида дебют қилган ва "канонирлар" сафида жами 197 та ўйин ўтказган.

Футболчи "Болтон", "Борнмут" ва "Вест Хэм" клубларида ҳам тўп тепган. Уилшер Англия терма жамоаси сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика