Уэльслик футболчи 4 йилга дисквалификация қилинди - бу рекорд
21 mar 2019 10:45
News
Уэльслик футболчи 4 йилга дисквалификация қилинди - бу рекорд
"Питерборо" ҳимоячии Жош Йорверт допинг-тест топширишни истамагани учун 4 йилга футболдан четлаштирилди.
Бу инглиз футболи тарихидаги энг узоқ дисквалификация ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Йорверт 2018 йилнинг сентябрь ойида допинг офицерларга эшикни очмаган эди. Маълум бўлишича, у бир неча кун олдин наркотик қабул қилган экан. "Питерборо" футболчи билан шартномани бекор қилди.
"Йорверт 4 йилга футболга боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилди. Жазо 2018 йилнинг 3 октябрида кучга кирган ва 2022 йилнинг 2 октябригача амал қилади" - дейилади Англия футбол ассоциацияси баёнотида.
Link :
Source : FA
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments