Latest news

23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  25 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  0 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  2 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  2 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  1 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  6 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  15 19:57"Реал"нинг Класико учун қайдномаси маълум  15 19:15ОПЛ. "Араз" ва "Сабаҳ" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ўйнади  1 18:52Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"  13 18:28Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди   54

Учта ўйинни ўтказиб олайлик, уёғи бир гап бўлар News

Учта ўйинни ўтказиб олайлик, уёғи бир гап бўлар

Ғалаба ва мағлубият ораси бир қадам деган гап бекорга айтилмаган.

Тўрт кун олдин Наманганда Гана жамоасини мағлуб этган терма жамоамиз кеча Тошкентда Ироққа имкониятни бой бериб қўйди. Гана терма жамоасини кўрдик, маҳаллий клубларда ўйнайдиган футболчиларни йиғиб келишибди. Бизда эса таъбир жоиз бўлса, ҳозирги пайтнинг энг кучли футболчилари жам бўлди. 

Мана шу энг кучли футболчиларимиз Ироқ билан ўйинда ғалаба тугул, гол ура олишмади. Хўш, бундан ваҳима қилиш керакми? Ваҳима қилса ҳам бўлади, қилмаса ҳам. Ваҳимали томони шундки, биз ўз майдонимизда, ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлдик ва бунинг устига ФИФА рейтингига таъсир қиладиган ўйинни бой бердик. Бундай ҳолатлар барибир жаҳлни чиқаради. 

Ваҳимасиз томони - бу бир ўртоқлик ўйини эди ва унда исталган ҳисоб қайд этилиши мумкин. Биз энг асосийси июнь ойида Саудия Арабистонида бўладиган ЖЧ саралаш учрашувларида ўзимизни кўрсатишимиз керак. Вадим Абрамов айтдики, Саудияда бошқача ўйин кўрсатамиз. Менинг ҳам шундай бўлишига ишонгим келяпти. 

Ҳозир эса янги мураббий қидириш керак, фалончи футболчиларни олиш керак деган гаплардан фойда йўқ. Халқимизда кечувда отлар алмаштирилмайди деган мақол бор. Эсон-омон кечувдан ўтиб олайлик, уёғи бир гап бўлар. Саралашнинг 3-босқичига чиқа олмасак, шундоқ ҳам мураббий кетади. Мабодо чиқсак ҳам ўзгарадими? Бу борада обдон бош қотиришга тўғри келади.

Шундай экан, ҳозирги вазиятда энг маъқул йўл - учта расмий баҳсни ўтказиб олиш. Қолган ҳаммаси бекор. Агар бир бўлиб ҳаракат қилсак, Сингапурни ҳам, Яманни ҳам, керак бўлса Саудияни ҳам ютишимизга ишонаман. Абрамов шундай мураббийки, у бугун Ироққа ютқазиб, эртага Саудияни ютиб қўйиши мумкин. Муҳими, футболчилар мураббий айтганини тўғри бажаришса бўлгани.

Rating: -20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика