Latest news

08:58«Арсенал» етакчиси узоқ муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  2 08:22«Сўғдиёна» футболчиси «Қўқон-1912»га ўтишга яқин  1 07:49Роналду: «Винисиус «Олтин тўп»ни ютиши керак эди, унга нисбатан адолатсизлик қилишди»  12 03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  1 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  10 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  19 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  3 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  3 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  19 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8

"У каби футболчини энди майдонга туширмайман". Канчельскис кимни назарда тутган эди? News

"У каби футболчини энди майдонга туширмайман". Канчельскис кимни назарда тутган эди?

Coca Cola Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи матбуот анжуманида кескин фикр билдирган эди.

Андрей Канчельскис "Захирада кўзи ёниб турган, ўзига бериладиган имкониятни пойлаётган футболчилар кўп. Ўзгаришлар қилинади, таркибда айрим камчиликлар ёпилади. Исмини айтмайман, у каби футболчиларни энди майдонга туширмайман, буни "Навбаҳор" мухлислари олдида ҳам ваъда бера оламан", деганди.

9-турда "лочинлар" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Канчельскис мазкур баҳсда "Бунёдкор" билан ўйинда тушган футболчилардан фақат икки нафарини туширмади холос: Иван Соловьёв ва Обид Жўрабоев. "Бунёдкор" билан баҳсда ўйнаган қолган барча футболчилар "Қизилқум" билан учрашувда ҳам иштирок этишди.

Иван Соловьёв "Бунёдкор" билан ўйиннинг танаффусида алмаштирилган бўлса Обид Жўрабоев 78-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган эди.

Соловьёв "Қизилқум"га қарши баҳсдан олдин сариқ карточкалари сони 4тага етгани боис дисквалификацияга учраганини ҳам таъкидлаш лозим. Обид Жўрабоев эса "Қизилқум" билан ўйиндан бир кун аввал "Навбаҳор" U-21 сафида майдонга тушди.

Сизнингча Канчельскис кимни назарда тутганди? Ёки мураббий фикридан қайтган ва "ўша" футболчини "Қизилқум" билан баҳсда майдонга туширганмикин?

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика