Latest news

15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  0 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  0 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  0 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  2 13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  2 13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  4 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  26 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  1 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  7 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  13 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  8

У Буффоннинг вориси бўлиши керак эди News

У Буффоннинг вориси бўлиши керак эди

Бу мақомга номзодлар кўп бўлгандир, лекин Сальваторе чиндан ҳам улкан салоҳиятга эга, иқтидорли ва ёш дарвозабон эди.

Германиялик посбон Кевин Трапп ПСЖ клубига эндигина келганда, Златан Ибрагимович унга лақаб топиб қўйиб улгурганди — Адольф. "Агар Трапп Ибра учун Адольф бўлса, демак, у қолганлар учун ҳам Адольф. Златан умуман олганда, Кевинни таҳқирлаш ниятида эмасди. Бироқ бу янги келган футболчи туфайли захирага ўтириб қолган дўсти Сальваторе Сиригу учун олинган ўч эди", — деб хотирлайди "L’Equipe" журналисти. 

2011 йил Сиригу "Палермо"дан ПСЖ томон Италия футболининг келажаги, терманинг бўлажак асосий посбониликка номзод сифатида йўл олди. Сиригу ўшанда 24 ёшда эди. Аммо орадан тўрт йил ўтиб, Лоран Блан асосий таркибга Сиригудан кўра Траппни лойиқроқ деб ҳисоблади. Терма жамоадаги жой эса ҳа деганда Жижжи Буффондан бўшайвермади.

"Мен Сиригуни кўрганда ҳайратда эдим. У менга ёшлигимни эслатиб юборганди", — хотирларди Буффон. Қизиқ ҳолат... Бугунги кунда ПСЖ дарвозасини айнан Жанлуижжи қўриқламоқда. Сиригу эса билдирилган ишончни, умидни оқлолмади ва кутилган даражага чиқа олмади. "Скуадра Адзурра" дарвозасини эса кутилмаганда катта футболга шиддат билан кириб келган ёш йигитча Жанлуижжи Доннарумма эгаллади. Сиригу эса "Севилья" захира ўриндиғини маълум муддат банд этиб ўтиргач, "Осасуна"да омадсиз ярим йилни ўтказди (18 ўйинда 51та гол ўтказиб юборди) ҳамда "сувга тушган мушукдек" Италияга қайтди. 

Тунда "Торино" ўз майдонида "Кьево"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва клуб рекордини такрорлади — олти учрашувда жамоа умуман гол қўйиб юбормаган эди. Сиригу "буқалар" тарихига киришга муваффақ бўлди — дарвозабон 557 дақиқадан буён дарвозаси дахлсизлигини сақлаб турибди. Бу борада у 1976/77 йиллар мавсумида 517 дақиқа гол ўтказмаган Лучано Кастеллинини ортда қолдирди.

Бу Сальваторенинг фаолиятидаги энг яхши кўрсаткич эмас — 2012/13 йилларда ПСЖ таркибида чемпионат баҳсларида Сальваторе 950 дақиқа умуман гол ўтказмаган. Аммо "Торино"даги бундай кўрсаткич — буткул бошқа масала. Ўзингиз ўйлаб кўринг, Францияда гегемон ҳисобланган ПСЖ дарвозасини қўриқлаш қайда-ю, Италиянинг ўртамиёна жамоаси дарвозасини ҳимоя қилиш қайда? Агар янги мавсум бошида топ-жамоаларга яхши посбон керак бўлса (бу борада биринчи навбатда "Рома" хаёлга келмоқда), улар Сиригуга эътибор қаратишлари лозим. Ахир дарвозабон эндигина 32 ёшда.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика