Latest news

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  185 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

"У "Арсенал"га мухлислик қилишини тан олган". Англия қироличаси Елизавета II ва футбол — битта нарса News

"У "Арсенал"га мухлислик қилишини тан олган". Англия қироличаси Елизавета II ва футбол — битта нарса

Бир йўла бир нечта далиллар.


Бирмингем саройидан қайғули хабар келди — кеча 97 ёшида Буюк Британия ва Шимолий Ирландия қироличаси Елизавета II вафот этди. 14та мустақил давлатнинг монархи футболни яхши кўрарди.


Қиролича футбол ўйинига илк бор 70 йил олдин борган — бирдан топ-ўйинга!


Елизавета ёшлигида одамлар билан кўп чиқишмайдиган ҳисобланган. Англияда ҳатто ёш қиролича одамлардан кўра кўпроқ отларни кўпроқ севиши ҳақида миш-мишлар юрган. Сабаб мантиқий, от спорти — аристократларнинг "эрмаги". Халққа яқин бўлиш учун қизиқарли юриш ўйлаб топишди: давлат раҳбарини футболга таклиф этишди — бирдан топ ўйинга!



Қироличани қандай ўйинга олиб келишди? Албатта, Англия Кубоги финалига. 1953 йилда "Уэмбли"да 100 минг мухлисликнинг ҳайқириғи остида "Блэкпул" ва "Болтон" жамоалари кубок учун кураш олиб боришди. "Болтон" ғалаба қозонди — Елизавета ғолибларга медаллар ва кубокни топширди. Футболда пайдо бўлиш британ аудиториясида ажойиб қабул қилинди, Елизавета эса трибуналарга кўпроқ кўтарилиб туриш кераклигини тушунди.



Елизавета ўз уйида ўтган ЖЧ-1966даги ғалабадан сўнг Англияни мукофотлади ва Саутгейтга мактуб ёзди


Учталик комбо: жаҳон чемпионати — Англияда, финалдаги ғалаба — Англияники, совринни қиролича бермоқда — Англия. Британия термаси 1966 йилнинг 30 июлида илк бор дунёдаги энг яхши (ва ҳозирча охирги марта) жамоа деб топилди: мусобақа финалида ГФР мағлуб этилди — 4:2, Жефф Херст хет-трик қайд этди. Табиийки, ўша кунни барча эслаб қолди. Елизавета ҳам — у бу ҳақда Гарет Саутгейтга Евро-2020 финали олдидан хатида ёзди:


"55 йил олдин менга Жаҳон кубогини Бобби Мурга бериш ва ЖЧ финали футболчилар, мураббийлар ва ходимлар учун нимани англатишини кўриш бахтли қилганди. Ўзим ва бутун қироллик оиласи номидан Англия терма жамоасини Евро финалига чиққани билан табриклайман ва энг яхши тилакларни тилайман. Умид қиламанки, финалда тарих нафақат муваффақиятингизни, балки бу қийин йўлда кўрсатган руҳ, одиллик ва ғурурингизни ҳам баён этади".


Елизавета сирлича "Арсенал"га мухлислик қилган — Сеск Фабрегасни ёқтирарди!


Қироличанинг кимга мухлислик қилишини билиш британ таблоидларининг орзуси эди. Ҳатто Букингем саройи ишчилари монархнинг футболдаги қизиқишлари ҳақида гапиришлари учун уларга пора беришгача етиб борди. "Милуолл" ва "Вест Хэм" ҳақида ёзишди, аммо маълумот тасдиқланмади. 2006 йилда Елизавета II'нинг "Арсенал"нинг янги стадиони ("Эмирейтс")ни шахсан очишни жуда ҳам хоҳлагани маълум бўлди, аммо соғлигидаги муаммо сабаб буни қила олмади.


Қиролича бунга узр сифатида жамоани меҳмонга таклиф этди, у билан суҳбатдан сўнг Сеск Фабрегас айтди: "Елизавета анчадан бери "Арсенал"га мухлислик қилишини тан олди. Бу борада давлат раҳбаридан изоҳ олишнинг уддасидан чиқа олмасликлари қизиқ. Шундай экан, бу ҳақиқатми ёки ёлғон, буни фақат Испания терма жамоасининг собиқ юлдузи билади.


"Арсенал" ҳимоячиси қиролича учун фаолиятини якунлашга тайёр эди!


Букингем саройидаги учрашувда "Арсенал"нинг янги бир ўйинчиси бор эди. Эммануэль Эбуэ The Guardian нашрига берган интервьюсида бу воқеа ҳақида айтиб берди:


"Келганимизда Тьерри Анри мендан ортиқча ғалати нимадир демасликни ва қиролича билан ҳазиллашмасликни сўради. Мен буни қилмасликка ваъда бердим. Елизавета барчанинг қўлини сиқиб кўришаётганда, унинг ёқимтой сарой кучукларини пайқадим. У мендан ишларим қандайлиги ҳақида сўраганида гапириб юбордим: "Ортиқ футболчи бўлишни хоҳламайман, сизнинг кучукларингизга ғамхўрлик қилишни хоҳлайман!" Барча кулиб юборди!"



Британия тожининг вориси ҳам футболни яхши кўради — лекин бошқа клубга мухлислик қилади


Елизаветадан сўнг тахтга унинг ўғли шаҳзода Чарльз ўтириши керак. Журналист инглиз тахти вориси кимга мухлислик қилишини билишмайди, аммо Daily Mirror ва The Sun'га ишонадиган бўлсак, бўлажак қирол "Бёрнли"нинг мухлиси. Ноодатий!



Алишер Остонов таржимаси

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика