Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

U-23 Осиё Кубоги. Мирсаидов жароҳат билан ўйнади News

U-23 Осиё Кубоги. Мирсаидов жароҳат билан ўйнади

23 ёшга бўлган футболчилар ўртасида ўтказилаётган қитъа кубогининг 2-ярим финали ҳам ортда қолди.

Унда Ўзбекистон олимпиячилари  Японияни мағлуб қилишди (2:0). Учрашувдан кейин жамоамиз ҳимоячиси Саидазамат Мирсаидовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

— Ажойиб ғалаба бўлди. Барчага ташаккур.

— Ўтган ўйинда жароҳат билан ўйнагандингиз. Ҳозир тўлиқ яхшимисиз?

— Ҳа, бироз жароҳатим бор эди. Ҳозир тузалдим. Лекин жисмоний жиҳатдан тўлиқ тикланишга улгурганим йўқ. Шу туфайли асосан ақл билан ўйнашга ҳаракат қилдим. Шукр, қўпол хатога йўл қўймадик.

— Бўлажак финал ҳақида...

—  Ҳал қилувчи баҳсда Саудия Арабистони билан тўқнашамиз. Дубайда уларга имкониятни бой берган эдик. Лекин финалда барчаси бошқача бўлади. Бунинг учун боримизни берамиз.

— Стадион атрофида 20 мингга яқин мухлис йиғилди. Бу ёқимли ҳолатми?

— Албатта. Меҳмонхонадан чиқишимиз билан юзлаб мухлислар бизга ҳамроҳлик қилишди. Уларнинг ҳар доим ёнимиздалигини ҳис қилиш бизга қўшимча куч бағишлайди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика