Latest news

10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи обкелмоқчи  1 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  5 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  15 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  9 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  12 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  5 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  1 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  37

U-23 Осиё кубоги. Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт" News

U-23 Осиё кубоги. Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт"

U-23 Осиё кубоги гуруҳ босқичи олдидан "D" гуруҳи бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоасининг 1-турдаги рақиби Малайзия терма жамоаси бош мураббийи испаниялик Хуан Торрес Гарридо ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Малайзия терма жамоаси яна бир бор шундай катта мусобақада иштирок этишимиздан хурсандман. Олдинги натижаларни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Ўз навбатида мусобақа ташкилотчиларига раҳмат айтаман. Қатар бизга ажойиб шароитлар яратиб бермоқда. ОФКга ҳам раҳмат, барча жамоаларга омад тилайман.

Эртага мусобақанинг фаворитларидан бирига қарши ўйнаймиз. Ўзбекистон таркиби жуда кучли, захира ўриндиғи кенг. Бош мураббий анчадан буён терма жамоада ишлаб келмоқда. Бу ўйинда ғалаба қозонишимиз учун энг зўр ўйинимизни кўрсатишимиз шарт", - деди Хуан Торрес Гарридо.




Маълумот учун, Ўзбекистон - Малайзия учрашуви эртага, 17 апрель куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.  


Uzbekistan U23

AFC U23 Asian Cup Grp. D . Round 1

17/04/2024, 19:00

0
:
2
Finished

Malaysia U23

45'
90'

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика