Latest news

19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  12 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  6 18:46"Манчестер Сити" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  20 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  4 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  4 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0

U-23 Осиё чемпионати. Равшан Ҳайдаров ОФК сайтига интервью берди News

U-23 Осиё чемпионати. Равшан Ҳайдаров ОФК сайтига интервью берди

Хабарингиз бор, 9 январь куни ОФК тарихида учинчи марта ташкил этилаётган U-23 Осиё чемпионати старт олади. Бу галги мусобақага Хитой мезбонлик қилади.

Айни пайтда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойнинг Гуангжоу шаҳрида бўлиб турибди ва гуруҳ ўйинларига тайёргарликни давом эттирмоқда. Футболчиларимиз 9 январь куни Қатарга қарши ўйин билан Осиё чемпионатини бошлашади. Эсингизда бўлса, июлда бўлиб ўтган саралаш босқичи биз учун омадли келиб, вакилларимиз ҳар учала рақиб - Ливан, Непал ва БААни мағлуб этган ҳолда биринчи ўрин билан мусобақа йўлланмасини қўлга киритишганди.

Эндиликда ҳаммамиз шу йигитлардан чемпионатда ҳам ижобий натижа кутмоқдамиз. Жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров мусобақа олдидан ОФК расмий сайтига интервью бериб, қуйидаги фикрларни билдирди:

- "Саралашдаги муваффақиятни мусобақанинг финал босқичида ҳам давом эттиришни хоҳлаймиз. Бизнинг мақсад фақат ижобий натижа билан уйга қайтишдир. Саралашдан бери жамоа анча ўсди ва буни ўйинлар орқали кўрсатмоқчимиз".

Маълумки, икки йил аввалги мусобақани Ўзбекистон иккита мағлубият билан бошлаган. Қатарда ўтган айнан шу мусобақада Қатар якунда тўртинчи ўринни олган. Равшан Ҳайдаров масаланинг шу жиҳатига ҳам эътибор қаратди:

- "Биринчи ўйин ҳар доим муҳим бўлиб келган. Қатар ўзига яраша шаклланган жамоа, лекин биз ҳам қараб турмаймиз. Ўйлайманки, бу ўйинда ғалаба биз томонда бўлади. Мураббий сифатида ушбу мусобақада ғолиб чиқа олишимизни сезяпман ва бунинг учун бор кучни ишга соламиз".

Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика