Latest news

10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  6 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  3 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  6 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  22 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  8 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0

U-22ми ёки U-19? Осиё чемпионатида биздан ким қатнашади? News

U-22ми ёки U-19? Осиё чемпионатида биздан ким қатнашади?

Маълумки, келаси йил бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига Ўзбекистон мезбонлик қилади.

Мазкур мусобақа 1-19 июнь кунларига белгиланган. Биласиз, U-23 Осиё чемпионати ҳар икки йилда ўтказиб келинади. 2020 йил Таиланд мезбонлик қилган мусобақада кураш Олимпиада йўлланмаси учун кечганди. Келаси йил бизда бўлиб ўтадиган мусобақа эса Олимпиадага йўлланма бермайди. Яъни биз 2018 йил Хитойда ўтказилган мусобақада чемпион бўлиб, Олимпия ўйинларига бормаганимиз каби.

Хабарингиз бор, 9 июль куни "Бунёдкор" стадионида мазкур мусобақанинг саралаш баҳсларига қуръа ташланди. Гарчи Ўзбекистон мусобақа мезбони бўлса-да, футболчилар ўйин амалиётига эга бўлиши учун саралаш ўйинларида иштирок этади. Фақат жамоамизнинг натижалари ҳисобга ўтмайди. Биз саралаш босқичини "D" гуруҳида Саудия Арабистони, Бангладеш ва Қувайтга қарши ўтказамиз. Гуруҳдаги барча учрашувлар Қувайтда ўтказилади. 

27.10.2021. Саудия Арабистони - Ўзбекистон

29.10.2021. Ўзбекистон - Бангладеш

31.10.2021. Қувайт - Ўзбекистон


Хуллас саралашдаги ўйинлар тақвими ва жойи аниқ. Фақат биздан қайси жамоа Қувайтга боради, келаси йил U-23 Осиё чемпионатида қайси жамоа қатнашади деган савол очиқ қоляпти. 

Маълумки, бизда U-22 терма жамоаси ҳам, U-19 терма жамоаси ҳам бор. Ўзбекистон U-22 жамоасига Равшан Ҳайдаров мураббийлик қилмоқда. U-19 жамоамиз бош мураббийи эса Тимур Кападзе ҳисобланади. 

Қоида бўйича U-23 Осиё чемпионатида Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги жамоа иштирок этиши керак, демак саралаш ўйинларига ҳам шу жамоа бориши лозим. Бироқ 2024 йил ўтказиладиган U-23 Осиё чемпионатида (бу турнир Олимпиадага йўлланма беради) Тимур Кападзе қўл остидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси қатнашишини ҳисобга олсак, балки кейинги йил уларни қитъа биринчилигида ўйнатиб кўрган маъқулдир деган фикр юзага келади.

Шу мазмунда Телеграм каналимизга сўроновма қўйгандик. 12 мингдан зиёд ўқувчи иштирок этган сўровнома натижаларига кўра, 43 фоиз мухлис U-23 Осиё чемпионатида Тимур Кападзе жамоаси қатнашиши керак деган вариантни белгилаган. 32 фоиз мухлис эса Равшан Ҳайдаров шогирдлари қатнашиши лозим вариантини илгари сурган. Шунингдек, сўровномада қатнашчиларининг 25 фоизи "Менга фарқи йўқ" деган вариантда тўхталган.

 

Тошкентда бўлиб ўтган қуръа маросимида Тимур Кападзе кўринмади, Равшан Ҳайдаров эса иштирок этди. Бундан кўриниб турибдики, ушбу мураббий бекорга тадбирга бормаган. Ҳайдаров U-22 терма жамоамиз бош мураббийи сифатида қуръа жараёнини диққат билан кузатган ва бўлажак рақибларини ўрганган дейиш мумкин. 

Саралашда ва келаси йилги мусобақанинг ўзида биздан қайси жамоа иштирок этиши ҳамон очиқлигича қолмоқда. Равшан Ҳайдаров сайтимизга берган интервьюсида бу масалани ЎФА ҳал қилишини айтиб ўтди, шунингдек агар U-22 жамоаси қатнашмайдиган бўлса, футболчилар халқаро ўйин амалиётисиз қолишини таъкидлади. 

Бу томондан мураббийни ҳам тушунса бўлади. Чунки ўз жамоаси учун қайғуряпти. Агар саралашга ва ундан кейин мусобақанинг ўзига U-22 жамоаси қўйилмайдиган бўлса, футболчилар халқаро ўйин амалиётисиз қолиши аниқ. Бироқ иккинчи томондан келаси йилги мусобақа Олимпиадага йўлланма бермаганидан кейин балки U-19 терма жамоасини ўйнатган маъқулдир. Шунда Тимур Кападзе қўл остидаги футболчилар турнир орқали пишиб олишади ҳамда 2024 йил бўлиб ўтадиган U-23 қитъа биринчилигига пишган ҳолда боришади.

Хуллас, бу борада соатлаб баҳслашиб, ҳар икки томонни ҳам ҳақ сифатида кўрсатса бўлади. Якуний қарорни эса ЎФА қабул қилади. 

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика