Latest news

22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  0 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  2 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  2 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  4 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  116 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  0 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  13 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  4 16:49"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак  16 16:21Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади  0 16:07Рафинья "Реал"га қарши баҳсда иштирок этадими?  3 15:38Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  4 15:14Богдан Планич: "'Насаф' жисмонан кучли жамоа бўлганлиги сабабли, кўп югуришга тўғри келди"  3

U-19 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи стартидан аввал ўз фикрлари билан ўртоқлашди News

U-19 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи стартидан аввал ўз фикрлари билан ўртоқлашди

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи 1-тур учрашувлари олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.

— Саралаш босқичи ҳақида

— Авваламбор, мусобақа ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни айтиб ўтаман. Ташкилий жиҳатдан барча нарса амалга оширилган. Мусобақани юқори савияда ўтказиш борасида кераклиги ишлар қилинганлиги кўриниб турибди. Саралаш ўйинлари ҳақида гапирадиган бўлсам, олдимизда бизни муҳим учрашувлар кутиб турибди. Гуруҳимизда кучли жамоалар йиғилган. Хусусан, Саудия Арабистони, Хитой каби футболи ривожланган, шунингдек, Мянма ва Малдив каби ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоаларга қарши майдонга тушамиз. 

— Жамоангиз бу турнирга қандай тайёргарлик олиб борди?

— Даммамга келишимиздан аввал Япония ва БААда йиғин ўтказдик. Хусусан, Шизуокада Япония ва Уругвай каби жамоаларга қарши баҳс олиб бордик ва етарлича тажриба тўпладик.   

— Мусобақанинг аҳамияти

— Биласиз, Ўзбекистон бу турнирнинг финал ўйинларига мезбонлик қилади. Шу сабабли бизда катта масъулият бор. Мусобақада ўзимизнинг бор имкониятларимизни ишга солиб, кучли томонларимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

— Саудия Арабистони терма жамоасининг имкониятлари ҳақида

— Саудия Арабистони Осиё футболида ўз ўрнига эга. Ҳар битта ёш тоифасида яхши футболчилари бор. Биз бу жамоанинг имкониятларини яхши биламиз. Мусобақанинг финал ўйинларига йўлланма олганимиз ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Биз мезбонларга қарши бор кучимизни ишга солиб, ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика