U-19 Осиё чемпионати. Ўзбекистон мусобақани Эронга қарши ўйин билан бошлайди
18 jun 2020 14:02
News
U-19 Осиё чемпионати. Ўзбекистон мусобақани Эронга қарши ўйин билан бошлайди
Қуръага кўра Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси "А" гуруҳида Индонезия, Камбоджа ва Эрон билан кураш олиб борадиган бўлди.
Ёшларимиз очилиш учрашувини Эронга қарши ўтказишади. Иккинчи турда Камбоджа билан куч синашамиз ва сўнгги турда Индонезия билан ўйнаймиз.
1-тур
Ўзбекистон - Эрон
Индонезия - Камбоджа
2-тур
Камбоджа - Ўзбекистон
Эрон - Индонезия
3-тур
Ўзбекистон - Индонезия
Камбоджа - Эрон
"A" гуруҳидан чиққан икки жамоа "B" квартетидан чиққан жамоаларга қарши чорак финалда тўқнаш келишади.
"B" гуруҳида Жанубий Корея, Япония, Ироқ ва Баҳрайн жамоалари ўрин олишди.
Эслатиб ўтамиз, бу йилги U-19 Осиё чемпионати 14-31 октябрь кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мусобақа ўйинлари Тошкент, Олмалиқ ва Наманган шаҳарларидаги жами 4та стадионда ўтказилади. Қитъа чемпионатида ярим финалга чиққан тўрт жамоа келгуси йил Индонезияда ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади. Агар Индонезия Осиё чемпионатида ярим финалга чиқса чорак финалда мағлуб бўлган 4 жамоа иштирокида плей-офф баҳслари ўтказилади ва сўнгги йўлланма эгаси аниқланади.
Comments