Latest news

19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  1 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   3 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  2 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  2 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  9 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0

U-19 Осиё чемпионати Кўнгиллилар дастурида қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш жараёни бошланди News

U-19 Осиё чемпионати Кўнгиллилар дастурида қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш жараёни бошланди

Бу ўзбекистонлик талабаларга қитъадаги нуфузли спорт фестивалларидан бири бўлган U-19 Осиё чемпионати ташкилий ишларига ўз ҳиссасини қўшиш учун қулай имкониятдир.

Тошкент шаҳри, Наманган ва Тошкент вилоятларидаги стадионларда ўтадиган мазкур чемпионатга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ишларида 200 нафарга яқин кўнгилли талабалар қатнашиши режалаштирилган.

Кўнгиллилар Медиа ва телетрансляция, меҳмондўстлик хизмати, таржимонлик ва допинг назорати каби соҳаларда ёрдам кўрсатадилар.

Рўйхатдан ўтиш миллати ва жинси, этник келиб чиқишидан қатъи назар, ҳозирги пайтда Тошкент шаҳри, Наманган ва Тошкент вилоятларининг бирида яшовчи барча талабалар учун очиқдир.

Талаблар:
– Номзод ўзи таҳсил олаётган университет ёки коллежда биринчи курсни тамомлаган;
– камида 18 ёшга тўлган;
– инглиз тилни мукаммал билиши, етарли сўз бойлигига ва равон нутқга эга;
– юксак маданиятли, халқлар-маданиятлараро мулоқотни тушунадиган хушмуомала ва меҳмондўст;
– турли касбий кўникмаларга эга бўлган ёш, ғайратли, фидойи ва меҳнатсевар бўлиши лозим.

Номзодларнинг ушбу соҳадаги тажрибаси, иккинчи чет тилини (корейс, хитой, араб, япон) билиши қўшимча афзаллик ҳисобланади.

Кўнгиллилар дастур давомида қуйидагиларга эга бўлишади:
– Кўнгиллилар учун униформа;
– Бепул овқатланиш;
– Эсдалик совғалари;
– Ташкилий қўмита транспортидан бепул фойдаланиш;
– Бебаҳо тажриба;
– Янги дўстлар;
– Дастурни тамомлаганлик тўғрисида диплом.

Рўйхатдан ўтиш жараёни:
Сизнинг йўлингиздаги биринчи қадам – 2020 йил 6 сентябрдан кечиктирмай мана бу ерда рўйхатдан ўтиш.

Онлайн сўровномани тўлдириш учун 10 дақиқа вақт кетади. Шунингдек, пасспорт нусхаси (электрон) ва фотосуратингизни жойлашингиз зарур бўлади.

Сўнгра бўлажак кўнгиллиларни танлаш жараёни бошланади. Даставвал, U-19 Осиё чемпионати Ташкилий қўмитаси (LOC) жамоаси аризаларни кўриб чиқади ва номзодларнинг мезонларга мос келишини ҳал қилади.

Шундан сўнг, танлаб олинган номзодлар Ўзбекистон футбол ассоциациясида суҳбатга чақирилади. Тошкент шаҳрига кела олмайдиган талабалар учун Скйпе орқали онлайн интервю ташкил этилади.

Якуний суҳбатдан ўтган кўнгиллилар ҳақида 2020 йил 15 сентябргача ахборот берилади.

Саралашдан муваффақиятли ўтган номзодлар учун тренинг машғулотлари уюштирилади. Машғулотлар ҳақидаги маълумотлар электрон почта ёки Телеграм мессенжери орқали юборилади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика