Latest news

18:18"Бухоро" яна "Жар"да ўйнайди  2 17:51"Хоразм" кейинги икки уй ўйинини сафарда ўтказади  2 17:30Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоаси Қирғиз Республикаси билан жанговар дуранг қайд этди  0 17:11Марушич, Жоржевич, Ратиньо, Муҳитдинов... Суперлига 4-тур рамзий терма жамоаси  5 16:50Ўзбекистон МТЖ собиқ дарвозабони, "Нефтчи" ҳужумчиси ва 53 ёшли мураббий — Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари  2 16:25"Саутгемптон" бош мураббийи 108 кунда ишдан бўшатилди  2 16:08Футбол мухлислар билан гўзал! "Андижон" "Машъал" устидан қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:53Гиорги Папава: "Мавсумни қандай бошлаганимиз ҳақида гапиришга ҳали эрта"  0 15:38Анвар Ҳожимирзаев: "Янги мавсумда совринли ўринлар учун курашамиз"  1 15:20ЎФА қошидаги футбол ҳакамлари академиясининг талаблари эълон қилинди  1 14:57"Шер" овига чиққан "бўрилар" ГАЛЕРЕЯ  4 14:35"Венгер қонуни", секундомер, мураббийлик челленжи — FIFA ва IFAB янги қоидаларни жорий этди  10 14:05"Динамо" меҳмонда ОКМК билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:51ЎФА Абдуқодир Ҳусанов каби юлдузларни ўз ҳимоясига олиши керакми?  16 13:22"Ливерпуль" Ван Дейкка "Барселона"дан ўринбосар топди  8

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, жаҳон чемпионати сари яқинлашди News

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, жаҳон чемпионати сари яқинлашди

U-17 Осиё кубоги 2-туридан ўрин олган Хитой – Ўзбекистон учрашуви якунланди.

Хитой – Ўзбекистон 1:2

Голлар: 1:0 – 33, Чжан Чэнжуй (Вэй Сянсинь), 1:1 – 45+1, Ҳасанов (Фазлиддинов), 1:2 – 86, Алиев (Абдумўминов).

Хитой: 13.Ихесан Йиламу, 4.Лохман Элназар, 5.Сунь Тяньюй, 7.Буньямин Абдусалом (17 Вэй Цзицзянь, 46 (Ян Цяньдун, 86)) , 8.Лю Цзялэ, 9.Вэй Сянсинь, 10.Ҳабибулла Нурхожи (18.Ли Сян, 63), 11.Ван И, 12.Ван Гэнгруй, 21.Чжан Чэнжуй, 23.Лю Бинлинь (6.Ли Шуайци, 89)

Ўзбекистон: 21.Рустамжонов, 3.Ҳакимов, 4.Баҳодирхонов (с), 6.Абдукаримов, 7.Ҳасанов (17.Рустамов, 56), 9.Сарсенбаев (20.Алиев, 56), 11.Содиқов (16.Абдумўминов, 65), 13.Фазлиддинов (10.Ҳабибуллаев, 46), 15.Мусахонов, 18.Шукуруллаев, 19.Эримбетов

Захира: 1.Шокиров, 12.Избосканов, 23.Маҳмуджонов, 14.Саидмуродов, 8.Муҳаммадов, 2.Ботиралиев, 22.Абдуллаев, 5.Муродов.

Огоҳлантиришлар: Лю Бинлин (42), Ли Сян (73), Ван И (90+6), Шукуруллаев (90+7).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+6. Ван И қўпол ўйин учун огоҳлантирилди.

90+5. Алиевнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади, қолаверса, у офсайдда қолган экан.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. Хитойда ўзгариш.

88. Элназарнинг жаримадан йўллаган зарбаси "жонли девор"дан қайтди.

86. ГОООООООООООООООООООЛ! Чап қанотдан узатилган тўпни Алиев бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

83. Хитой таркибида ўзгариш.

79. Лю Цзялэнинг олис масофадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади, акс ҳолда хитойликлар ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди.

77. Сянсинь Ўзбекистон жарима майдонида Баҳодирхонов билан елкама-елка курашда йиқилди, бироқ ҳакам ўйинни давом эттириш лозимлигини таъкидлади.

73. Рустамовга нисбатан қўполлик ишлатган Ли Сян огоҳлантирилди.

68. Алиевнинг олис масофадан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

65. Ўзбекистон таркибида ўзгариш содир бўлди.

63. Хитой таркибида ўзгариш.

62. Ўзбекистон хавфли ҳужум ташкил этди. Ўнг қанотдан жарима майдонига кириб борган Шукуруллаевнинг узатмасини хитойлик ҳимоячи қайтарди, аммо қайтган тўпга Ҳабибуллаев томонидан салкам пенальти нуқтасидан йўлланган зарба дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

60. Хитой рақиб жараён майдонига кириб борди, бу ерда Вэй Сянсинь чап оёқда зарба йўллашга ҳаракат қилди, лекин у майдонда қоқилиб кетиши натижасида кўнгилдагидек зарба йўллай олмади.

59. Абдукаримов ўн қанотдан олдинга борди ва бир рақибини алдаб ўтиб, жарима майдонига тўпни узатди, бироқ хитойлик дарвозабон ишончли ҳаракат қилиб тўпни эгаллаб олди.

56. Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

53. Майдон марказида Эримбетовга нисбатан қўполлик ишлатилди.

50. Зарба! Эримбетовнинг жаримадан йўллаган зарбасини рақиб ҳимоячиси қийинчилик билан қайтарди.

49. Ўзбекистонда стандарт вазият юзага келди. Чап қанотда рақибини ўлдаб ўтишга уринган Ҳасановни хитойлик ҳимоячи қўполлик эвазига тўхтатиб қолди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Икки жамоа таркибида биттадан ўзгариш амалга оширилди.

Тайм якунланди.

45+1. ГООООООООООООООООООООЛ!!! Ҳасанов ҳисобни тенглаштирди! Ўнг қанотдан Фазлиддинов узатган тўпга чап қанот вингери илдамроқ ҳаракат қилди ва рақиб жарима майдонига кириб бориб, тўпни тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди. Бу вазиятда хитойлик дарвозабон ҳеч нарса қила олмади. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Зарба! Шукуруллаев чап қанотдан рақиб жарима майдонга ёриб кирди ва кучли зарба йўллади, аммо хитойлик дарвозабон ўз маҳоратини намойиш этиб, тўпни қайтарди.

42. Ҳасанов чап қанотдан олдинга ўтишга ҳаракат қилди у бир рақибини алдаб ўтди, аммо Лю Бинлин уни қўполлик билан тўхтатиб қолди оқибатда ҳакам томонидан сариқ карчика билан жазоланди.

38. Хитой яна бир хавфли ҳужум ташкил этди. Ўнг қанотдан марказ томон оширилган тўпни Абдусалом эгаллаб олди ва айланма хавфли зарба йўллади. Бу вазиятда ўзбекистонлик ҳимоячилар сунъий ўйиндан ташқари ҳолат ташкил этишда хатога йўл қўйишди. Яхшиямки уларнинг бахтига хитойлик ҳужумчининг зарбаси ноаниқ кўриниши олди.

33. ГОЛ. Хитой ҳисобда олдинга олиб чиқиб олди. Яна чап қанотдан бошланган ҳужум натижасида Вэй Сянсинь жарима майдонига қараб борди ва яккама-якка вазиятда зарба беришга улгурди. Унинг зарбасини Рустамжонов қайтарди, аммо тўп учун охиригача курашган хитойлик ҳужумчи шеригига пас берди, Чэнжуй эса бўш қолган дарвозани осонлик билан ишғол қилди.

32. Майдон марказида қоидабузарлик амалга оширилди Фазлиддинов тўп учун курашда Сянсиньни йиқитди.

29. Хитой жуда хавфли ҳужум ташкил этди. Стандарт вазиятдан жарима майдонига узатилган тўпни дастлаб ҳимоячилар, сўнгра дарвозабонимиз қайтарди, аммо ҳимоячимиз тўпни тепиб юборишда хатога йўл қўйди ва тўп хитойлик футболчига тегиб, Ўзбекистон дарвозасидан ўринни олишига бир баҳя қолди. Яхшиямки тўп нотўғри йўналиш олиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

27. Эримбетов ҳужумда фаол ишлатди, ҳакам Хитой фойдасига жарима зарбаси белгилади.

23. Хитой хавфли ҳужум ташкил этди. Марказдан чап қанотга узатма натижасида хитойлик футболчи рақиб жарима майдонига кириб борди, аммо Баҳодирхонов ишончли ҳаракат қилиб, тўпни олиб қўйди ва рақиб ҳужумини бартараф этди.

19. Хавфли вазият! Ҳаводаги тўп учун курашда Шукурллаев ишончли ҳаракат қилди ва тўпни рақиб жарима майдонида турган Ҳасановга аниқ етказиб берди. Рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда эса Ҳасанов аниқ зарба йўллай олмади. У тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.

18. Ўзбекистон яна бир ҳужум ташкил этди, аммо унинг хавфли тузиб олишига хитойлик ҳимоячи йўл қўймайди марказдан жарима майдони ичига йўналтирилган тўпни хитойлик ҳимоячи қайтариб юборди.

16. Хавфли вазият! Ўзбекистоннинг ўн қанотдан бошлаган ҳужуми икки ҳимоячи қаршилигини енгган Сарсенбаевнинг зарбаси билан якунланди, аммо рақиб дарвозабони ишончли ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди.

14. Сарсенбаев рақиб жарима майдонига кириб борди, бироқ унинг узатмаси аниқ чиқмади аниқроғи хитойлик ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

12. Хитойликлар стандарт вазият ишлаб олишди. Нурхожининг жарима майдонига оширган узатмасини Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони муштлари билан уриб юборди.

10. Хитой хавфли ҳужум ташкил этди. Бенямин Абдусалом чап қанотдан рақиб жарима майдонига кириб борди, у рақибларни алдашга ҳаракат қилди, аммо якунда тўп унинг ўзидан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

9. Ўзбекистон рейтинг қилган ҳолда тўпни олиб қўйишга ҳаракат қилди фазидинов ишончли ҳаракат қилиб рақибдан тўпни олиб қўйди бироқ майдонда сақлаб қола олмади.

6. Ўзбекистон бурчак зарбаси ишлаб олди. Ҳасановнинг чап қанотдан узатмасини хитойлик ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди.

5. Содиқовнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Йиламу эгаллаб олди.

3. Абдусалом ўйиндан ташқари ҳолатда қолибб кетди.

1. Ҳасанов чап қнаотдан рақиб жарима майдонига кириб боришга ҳаракат қилди, аммо охир-оқибат тўп унинг ўзидан майдонни тарк этди.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Хитой қизил, Ўзбекистон оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Rating: +14   

Comments

+12   
06 apr 22:20:03
Мирзаев Б
Жахон чемпионатига чиккани билан хамма футболчиларни вамухлисларни табриклайман илойим осие чемпионати финалида уйнаш насиб килсин
+10   
06 apr 22:00:22
Мирзохон
Негативларга ассалому алайкум, борми оғриқ))
+8   
06 apr 21:56:24
Абдурахмон Вахобов
Мундиаль йуланмаси муборак булсин ЮРТДОШЛАР!
+8   
06 apr 21:46:29
AA H.A
Goooll JCH MUBORAK
+7   
06 apr 21:55:37
AA H.A
Lekin Hitoy kuchli edi. Boshqa guruhda bo'ganda chiqardi guruhdan
+6   
06 apr 22:16:26
Soccerland777
Саралашда Ироқдай командани, кейин Таиланд ва Хитойни ютиб ЖЧ га чиқиш маззаю.
+6   
06 apr 22:01:33
Xolmoʻminov Xusniddin
Xitoyliklar tarkibida uygʻur millatiga mansub 3 ta oʻyinchi oʻynadi
+6   
06 apr 22:00:28
Неф69
Негативчилар иозитиччиларга айланишади энди.
+6   
06 apr 20:55:16
Абдугаффор . N
Чемпион булганда хакамни хуштаги янграганда кейин кулок тинчийди негативдан. Олга Узбекистон!
+6   
06 apr 20:47:45
Grand Grand
Аллохга шукур хисобни тенглаштирдик
+5   
06 apr 21:58:55
Неф69
Reply to comment by Андижан
Футболни умуман тушунмас экансиз сиз мактаётган каманда нолку
Салкам 50 йилдан бери футбол кураман,сизчалик тушунмасам хам, уйинни рухини уйинчиларни рухини самоотдачани хис кила оламан,интуициям бор. Саломат булинг!
+4   
06 apr 22:07:55
Otabek Sidikov
Авваламбор галаба муборак.Япония БААни 4:1га маглуб этгандан Сунг куп япон ишкибозлари жамоаларига табриклаб уларга Кейинги уйинларга омад тилашди ва Японияга бу чемпионата факат Узбекистон муносиб деб езишган янам финалда Япония ва Узбекистон (шундай булсин иншооллох) тугри келади деб езишган.Албатта бу яхши Биз учун лекин жамоамизнинг бугунги уйини куриб жамоамиз уз хатолар устида ишлаши керак.Кейинги уйинларга омад.
+4   
06 apr 22:07:48
Liverpool.fan
Reply to comment by Barsa.com
Уйин 0, тактика 0, мураббий 0, таркиб 0
Saviyang 0, Aqling 0, Karo4e ozing ham 0 san
+4   
06 apr 21:47:45
Акрамжон Халилов
Яна 5 дақиқа шу ҳисоб сақлаб қолинса бўлди, болаларимиз ЖЧ га чиқади. Тасанно!
+4   
06 apr 20:47:39
sultan_xan
Reply to comment by Oleg Olegushka
7 номердаги Хасановни бугунги уйинда основада тушириш ахмоклик. Жуда куп хато килаяпти. Бугунги уйинга тайермас у бола
Yomonlagan futbolist oʻrib quysa hijolat boʻladi aaa odam
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика