Latest news

12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  4 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  13 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  9 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  2 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1

U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичи олдидан матбуот анжумани ўтказилди News

U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичи олдидан матбуот анжумани ўтказилди

Аввал хабар берилганидек, 16–24 сентябрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичи “А” гуруҳи учрашувлари бўлиб ўтади.

Унда мезбон Саудия Арабистони, Ўзбекистон, Баҳрайн, Иордания ва Шри-Ланка жамоалари қатнашади.

Бугун, 15 сентябрь куни мусобақа олдидан жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Шри-Ланка терма жамоаси делегацияси Ар-Риёдга етиб келмагани боис бош мураббий матбуот анжуманида иштирок этмади.

Ўзбекистон ўсмирлар термасининг мусобақадаги илк ўйини 18 сентябрь куни бўлиши муносабати билан бош мураббий Дилшод Нуралиев жамоа билан эртага Ар-Риёдга етиб келади. Бугунги матбуот анжуманида жамоа менежери Ботир Каримжонов қатнашди.

Баҳрайн бош мураббийи Рашид ал-Досари: Саудия Арабистонига етиб келишдан аввал уч ой давомида тайёргарлик олиб бордик. Ушбу гуруҳда барча жамоаларнинг кучи тенг деб ўйлайман. Мақсадимиз – Осиё чемпионати финал босқичига чиқиш.

Иордания бош мураббийи Абдулла ал-Катати: Иордания Футбол Федерацияси номидан  бизни илиқ кутиб олганлиги учун Саудия Арабистони Футбол Федерациясига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Шунингдек, мамлакат бош жамоаси Россиядаги ЖЧ–2018 турнирига йўл олганлиги билан табриклайман. Гуруҳда осон рақибнинг ўзи йўқ: Баҳрайн ҳам, Шри-Ланка ҳам барчага бирдек муаммо туғдириши мумкин. Тайёргарлик доирасида ҳам халқаро, ҳам маҳаллий мусобақаларда иштирок этдик. Ўйлайманки, биз Осиё чемпионати финал босқичига йўл оламиз.

Саудия Арабистони бош мураббийи Муҳаммад ал-Абдели: Ар-Риёд шаҳрига етиб келган жамоа делегациялари аъзоларини кўриб турганимдан мамнунман. Умид қиламанки, об-ҳавонинг иссиқ бўлишига қарамай барча ўзини яхши ҳис қилмоқда. Жамоа ҳақида сўзлайдиган бўлсам, ёш футболчиларимиз яхши тайёрланди. Бу каби турнирлар ёшларнинг катта футболга кириши учун дастлабки қадам ҳисобланади. Айни дамда улардан кўп нарса талаб қила олмаймиз, уларга босим ўтказмаймиз. Албатта, гуруҳдаги барча жамоалар сингари бизнинг мақсадимиз ҳам ОЧ финал босқичига чиқиш, аммо футболчилардан мана шу даврда завқ олишини истардим.



Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси менежери Ботир Каримжонов: Аввало меҳмондўстлик учун Саудия Арабистони Футбол Федерациясига миннатдорлик билдирмоқчиман. Барча ташкилий масалалар аъло даражада. Жамоамизнинг тайёргарлик жараёнига келадиган бўлсак, саралаш босқичига қадар халқаро мусобақаларда қатнашдик, ўрқтолик ўйинлари ўтказдик. Саралаш баҳслари яхши кайфиятда ўтишига умид қиламан. Сифатли ва яхши футбол намойиш қилиб, олдимизга қўйилган мақсад – Осиё чемпионатига чиқиш учун курашамиз.

Эслатиб ўтамиз, барча беллашувлар Ар-Риёд шаҳридаги Prince Faisal bin Fahd Stadium майдонида бўлиб ўтади. Мусобақа тақвими билан танишиш учун мазкур ҳаволага ўтиш мумкин.

Маълумот учун, U-16 Осиё чемпионати саралашида ОФКга аъзо жами 45 мамлакатнинг ўсмирлар терма жамоалари 10 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган 10 та ҳамда энг яхши 5 та иккинчи ўрин соҳиблари мезбон Малайзияга қўшилган ҳолда ОЧ финалига йўлланма олади. U-16 Осиё чемпионати финал босқичи 2018 йилнинг 20 сентябрь  – 7 октябрь кунлари Малайзияда ўтказилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика