Тённис: Раулга “Шальке-04”да иш таклиф этдим ва у би ҳақда ўйлаб кўришини айтди
05 aug 2013 15:33
News


Тённис: Раулга “Шальке-04”да иш таклиф этдим ва у би ҳақда ўйлаб кўришини айтди
“Шальке-04” кузатув кенгаши раиси Клеменс Тённис, клубнинг собиқ ҳужумчиси Рулга клубда иш таклиф этганлигини таъкидлади, деб хабар беради немис ОАВ.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда “Реал” клубининг собиқ футболчиси Қатарнинг "Аль-Садда" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.
“Мен Раулга бир неча маротаба “Шальке”нинг эшиги у учун доимо очиқ эканлигини айтдим. У клубда хоҳлаган пайтда бирор бир мансабни эгаллаши мумкин. Мисол учун мен уни “Шальке” клуби элчиси сифатида тайинлашим мумкин. У бу ҳақда ўйлаб кўришини айтиб ўтди”, - дейди Тённис.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!

Comments