Latest news

21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  0 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  0 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  19 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0

Тухель: "Реал"га қарши бундай ўйин билан ижобий натижага умид қилиб бўлмайди" News

Тухель: "Реал"га қарши бундай ўйин билан ижобий натижага умид қилиб бўлмайди"

"Челси" бош мураббийи Томас Тухель "Реал"га қарши мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Биринчи бўлимда барчаси ёмон бўлди. Ўз вақтидаги тўп оширишлар, аниқлик, яккакурашлардаги самарадорлик етишмади. 

Танаффусдан сўнг биз дарвозага зарба бериш бўйича рақибдан яхшироқ ҳаракат қилдик. Ўйинга қайтиш имкони доимо бор. Аммо, биз иккинчи бўлим бошидаёқ гол ўтказиб юборсак, бу ишни уддалаш қийин. Бизда ҳисобни 2:3 қилишга имкониятлар бўлди. Бу қарама-қаршиликда муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин эди. Аммо, буни уддалай олмадик. 

Аввалги даражамизга қайта олмаяпмиз. Терма жамоалар ўйинидан сўнг қандай формада эканлигимизни билмайман, аммо бундай ўйин билан "Реал"га қарши чорак финал баҳсида ижобий натижага умид қилиш нотўғри", - деди Тухель. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика