Latest news

23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  0 22:44Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  3 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  3 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  4 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  7 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  32 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  4 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21

"Тушунмадим, бугун "Насаф" ноҳақ ғалаба қозондими?" — Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида журналистлар билан тортишиб кетди News

"Тушунмадим, бугун "Насаф" ноҳақ ғалаба қозондими?" — Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида журналистлар билан тортишиб кетди

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган АГМК - Насаф" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.




- Ўйин ҳақида

- Албатта, финалга чиққанимиздан хурсандмиз. Бугунги ўйинда йигитлар катта жасорат кўрсатишди, бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. Рақибга нисбатан ўйинни яхши ташкил қилдик деб ўйлайман, шу сабаб бугун ғалабага эришдик. Биз кетма-кет иккинчи йил шу майдонда кубок учрашувларида майдонга тушяпмиз. Ўтган мавсумда мағлубиятга учрагандик. Бу йилги мавсумда ғалабага эришганимиздан жуда хурсандмиз. Ўйлашимча, бугун ҳақли ғалабага эришдик. 70-80 дақиқа давомида сафарда ғалабага эришишни қаҳрамонлик деб айтган бўлардим.

- Ўйиндаги ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?

- Агар ҳакамлар хато қилишдан қўрққанида ўша вазиятларда қарор чиқармаган бўларди. Бу ерда фақат ҳакам эмас, кўпчиликнинг қарори эвазига вазиятлар ҳал қилинди. Эътироз бўлиши мумкин эмас, ҳакамлар ўйинни яхши бошқаришди.

- Умуман олганда, ҳакамлар ҳақида нима дея оласиз? VAR тизимида бугун собиқ "Насаф"чи ишлади?

- Келинглар, ўйин ҳақида гаплашайдик. Учрашув ҳақида саволлар бўлса, марҳамат.

- "Насаф" майдонда 1 киши кам қолганидан сўнг ўйинни чўзишни бошлади. Бу борадаги фикрингиз қандай?

- Мен саволларингни тушунмадим. Бугун "Насаф" ноҳақ ғалаба қозондими? Раҳмат, биз ғалабага эришдик ва бу натижа билан барчани табриклайман.

Rating: +69   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика