Latest news

18:18Пролига. "Локомотив" - "Арал". Асосий таркиблар маълум!  0 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0 17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  4 16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  4 16:11Шерзод Аъзамов: "Дориев "Сўғдиёна"га келганида 30 минг доллар маош олган экан"  9 15:28Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи  2 15:00Неймар жароҳатини даволаш учун кунига 11 соатгача машқ қилмоқда. "Сантос" ҳужумчи билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилади  29 14:31U-15 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистондан устун келди  8 14:18Нуньесга итальян гранди қизиқмоқда. "Ливерпуль" ҳужумчи учун 50-55 млн евро ва бонуслар хоҳлайди  1 13:42Конте "Наполи" бош мураббийлигидан кетиб, "Ювентус"ни бошқариши мумкин  3 13:14Лондон гранди "Ипсвич"га Делап бўйича таклиф билан чиқди  1 12:48"Ливерпуль" ўз футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 12:18Шикка "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари қизиқмоқда  0 11:49Эшитдик-да! Ўзбекистон U-14нинг немис мураббийи терма жамоа билан Арманистонга бормади  3 11:23"ПСЖ галактикосдан қутулиб, ҳақиқий жамоага айланди. У финалга лойиқ эди. Энрике EЧЛда ҳеч ким юк бўлмаслиги кераклигини тушунади". Харгривс парижликлар таркиби ҳақида  49

Турсуновнинг «Ворскла»даги фаолиятига назар News

Турсуновнинг «Ворскла»даги фаолиятига назар

Санжар Турсунов ушбу ёзда Украинанинг «Ворскла» жамоасига қайтди. Биз ярим ҳимоячининг мазкур жамоадаги фаолияти ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз топдик.

Турсунов 2013 йили Россиянинг «Оренбург»ини Украинанинг «Ворскла»сига алмаштирган эди. Ўшанда у дебют мавсумида чемпионатда 10 ўйинда майдонга тушиб 1та гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, 3 беллашувда ҳакамлар Санжарни сариқ карточка билан «сийлашган».

Турсунов иккинчи мавсумда жамоанинг асосий таркиб ўйинчиси эканини исботлади. Чемпионат ўйинларида 26 марта майдонга тушган ярим ҳимоячидан рақиб посбонлари 5 марта жабр кўришди. Ҳакамлар унинг 4 та қўполлигини сариқ карточка билан жзаолашди. Ўша мавсумда Санжар кубок ўйинларида 3та учрашувда 1та гол урганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.

2015|2016 йиллар мавсумида чемпионатнинг ярмида 16та ўйин ўтказиб 2та гол урган ва Европа Лигаси саралашида 2 учрашувда ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйган футболчи хизматларига Қатарнинг «Умм-Салал» жамоаси қизиқди ва у шундан сўнг фаолиятини араб диёрида давом эттирди.

Ярим мавсумдан кейин Турсунов яна «Ворскла»га қайтишга қарор қилди. У ушбу мавсумни ҳам жуда омадли тарзда бошлади. Чемпионатда 7 учрашув ўтказган 29 ёшли футболчи «Волинь» билан ўйинда жарима зарбасидан супер гол уришга муваффақ бўлди. Санжар кубок ўйинида 1 марта майдонга тушди. Турсунов ҳозирга қадар «Ворскла» клуби либосида Украина чемпионатида 61 учрашувда 9та гол уриб, шунча марта огоҳлантирилган. Украина кубогида 5 ўйинда 1та гол уриб, 1 марта сариқ карточка олган бўлса, Европа Лигасида 2 беллашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ва 1та сариқ карточка ёздириб қўйган. Умумий ҳисобда у жамоа шарафини 68 ўйинда ҳимоя қилиб, рақиблар посбонларини 11 марта ранжитган ва 10 бора ҳакамлар томонидан огоҳлантирилган.

Шу ўринда айтиш жоиз, Турсунов жамоаси Украина чемпионатининг навбатдаги турида «Черноморец» меҳмони бўлди. Мазкур учрашув «Ворскла»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Санжар эса ўйинни тўлиқ майдонда ўтказди.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика