Latest news

15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  1 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  1 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  5 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  3 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  1 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  22 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  3 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  4

"Турон"нинг "бўрон"и "темирйўлчилар"ни манзилидан тўхтатишга уриниб кўради News

"Турон"нинг "бўрон"и "темирйўлчилар"ни манзилидан тўхтатишга уриниб кўради

Бугун оловранг қуёшимиз курраи заминнинг марказида жавлон уриб турганида, Яйпан стадионидаги икки жамоани икки томонга кузатиб қўямиз: бири Суперлигага, бири эса ундан олисроқ бўлган Про лигага равона бўлади.

"Локомотив" жорий мавсум Coca Cola Суперлигасида 12-ўринни, "Турон" эса Про лигада 3-поғонани эгаллаган ҳолда ўтиш ўйинида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ўзаро ўйинлар

Иккала жамоанинг ўзаро қарама-қаршилигини санаш учун битта қўлимиз етарли саналарди. Ўтказилган беш учрашув давомида тошкентликлар уч маротаба кайфиятларини чоғ қилишган бўлса, яна икки баҳсда дўстликни қониқтирадиган ҳисоб қайд этилган. Жами тўқнашувларнинг иккитаси назорат ўйинига тўғри келади. Шу жумладан, охирги ўйин зарварақларига назар соладиган бўлсак, 16 июль санасида "Локомотив" стадионида кечган ўртоқлик ўйинида мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишган. Ислом Қобилов ва Нурмуҳаммад Тошпўлатовнинг голига водийликлардан Аъзамжон Алиев жавоб қайтарганди.



Сўнгги ўйинлар 

"Локомотив" охирги турларда ижобий натижа қайд этиб, тўғридан-тўғри Про лигага шўнғишдан қутулиб қолди. Жумладан, Coca Cola Суперлигасининг сўнгги икки турида Денис Коростиченко 4 очко жамғарди. "Турон" эса, аксинча, 2-ўрин ўзаро курашда "Бухоро"га имкониятни бой берди ҳамда плей-офф учрашувини ўзига тортиқ қилиб олди. Шунга қарамай, яйпанликлар охирги 3 ўйинда мухлисларини қувонтирадиган натижа қайд этган ҳолда 8 та гол уриб, дарвозасидан атиги 1 та гол ўтказиб юборди.



Ҳакамлар

Мазкур баҳсни Аскер Нажафалиев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Нажафалиев жорий мавсум "Локомотив"нинг "Сўғдиёна" (0:1) ва "Бунёдкор" (0:0)га қарши учрашувларида ишлаган, "Турон" иштирокидаги учрашувни эса илк бор бошқариб боради.



Оқил Абдубарноев

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика