Latest news

17:54"Челси" — "Лестер" ва "Тоттенхэм" — "Борнмут" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 17:46ЎФА Тиббий қўмитаси Суперлиганинг 12 футболчиси даволаниши лозимлигини қайд этди  1 17:26Суперлига. "Хоразм" - "Шўртан" (матнли трансляция)  8 17:23ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Актобе"га имкониятни бой берди, меҳмонлар сафида уч нафар ўзбекистонлик ўйинчи асосий таркибда тушди  0 17:00"Хетафе" — "Атлетико". Альварес ва Гризманн асосий таркибда  1 16:37МЮ Зиркзеедан мамнун ва уни ёзда сотмоқчи эмас. Ҳужумчи 41 ўйинда 6+2 қайд этди  2 16:05Итсуки Урата: "Нефтчи" билан ўйин энди тарих, биз навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз"  0 15:55"Ливерпуль" Нуньесга ўринбосар бўладиган футболчи учун 50 млн евро тўлашга тайёр  0 15:25Тошкентда "Бунёдкор" ва "Нефтчи" ўртасида тўртта тўп киритилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:21Зоран Марушич: "Насаф"даги чемпионликни "Нефтчи" билан такрорлашни истайман"  3 15:13ЎзПФЛ наманганлик футбол мухлисларига мурожаат қилди  34 15:01Одил Ҳамробеков: "Бунёдкор" қайси ўринни эгаллайди? Жадвалга кузда қараймиз"  0 14:40Эшитдик-да! Тез орада Ўзбекистон Суперлигаси ўйинлари 10 та камерада тасвирга олинади  15 14:31Кими Мерк янги клуби билан шартнома имзолади  0 14:02Элит ОЧЛ. Нимчорак финалнинг дастлабки баҳслари учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Пахтакор" ўйинчиси ҳам ўрин олди  8

"Турон" – "Локомотив" ўтиш ўйини олдидан. Жамоалар бугунга қадар жами 5 марта тўқнаш келгани ҳақида биласизми? (Бекзод Толибов блоги) News

"Турон" – "Локомотив" ўтиш ўйини олдидан. Жамоалар бугунга қадар жами 5 марта тўқнаш келгани ҳақида биласизми? (Бекзод Толибов блоги)

Қатарда бўлиб ўтаётган мундиални катта қизиқиш билан кузатиб бораётганингизни биламан.

Ҳар кимнинг ўз танлови бор. Бироқ бугун бутун ўзбек футболининг нигоҳи ҳеч шубҳасиз Яйпандаги "Ўзбекистон" ўйингоҳига қаратилади. Бугунги кун бизга 2023 йилги мавсумда Coca Cola Суперлигасининг яна бир иштирокчиси номига ойдинлик киритиб беради. Бу жамоа "Турон" бўладими ёки "Локомотив", ҳозирча очиқ қолаётган саволга жавобни соат 15:00 да старт оладиган ўтиш ўйини орқали жавоб оламиз.

2017 йилда ташкил этилган "Турон" ҳозирга қадар "Локомотив" билан расмий ва ўртоқлик мақомида ўтган ўйинларда жами 5 марта тўқнаш келибди. Яйпанликларнинг қисқа муддатлик тарихи давомида энг кўп ўйин ўтказган клублардан бири айнан "Локомотив" экан. Биласизми-йўқми, бу икки жамоа шу йилнинг ўзида ҳам икки бор ўзаро учрашувда майдонга тушиб улгуришди. Эртанги ўтиш ўйини ушбу мавсум ҳисобидан учинчи ўзаро қарама-қаршилик бўлади.



Қуйида жамоаларнинг расмий ва ўртоқлик мақомидаги ўзаро ўйинлари тарихи келтириб ўтилмоқда:

18.03.2021.Coca Cola Суперлигаси

3-тур

"Турон" - "Локомотив" 2:2

Голлар: Даян Поньевич, 4 (1:0), Владислав Касминин, 11( 2:0), Жавоҳир Сидиқов, 16 (2:1), Темурхўжа Абдухолиқов, 69-пен., (2:2)


24.04.2021. Ўзбекистон Coca Cola Кубоги

Гуруҳ босқичи. 2-тур

Тошкент. "Локомотив" стадиони

"Локомотив" - "Турон" 2:0 

Голлар: Марат Бикмаев, 58 (1:0), Азизбек Амонов, 90+4 (2:0)



27.08.2021. Coca Cola Суперлигаси. 16-тур

Тошкент. "Локомотив" стадиони

"Локомотив" - "Турон" 3:1 

Голлар: Билолхон Тошмирзаев, 30 (0:1), Темурхўжа Абдухолиқов-пен., 41 (1:1), Темурхўжа Абдухолиқов, 70 (2:1), Азизбек Амонов, 77 (3:1)


21.02.2022. Назорат учрашуви

Тошкент. Қибрай стадиони

"Локомотив" - "Турон" 0:0

 


16.07.2022. Назорат учрашуви

Тошкент. "Локомотив" стадиони

"Локомотив" - "Турон" 2:1

Голлар: Ислом Қобилов, 36 (1:0), Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 40 (2:0), Аъзамжон Алиев, 63 (2:1)



Гувоҳи бўлганингиздек, ўзаро ўйинлардаги устунлик "темирйўлчилар" томонида. Бироқ "Локомотив" Яйпанда "Турон"ни мағлуб эта олмаган. Клуб тарихидан хабари бор мухлислар яхши билади, ўша ўйинда Владислав Касминин тўпни қўли билан ўйнаб юборгани сабаб "Турон" дарвозасига пенальти белгиланганди. Акс ҳолда, яйпанликлар ғалабага жуда яқин эдилар. Яна бир факт бор, "Турон" ўз тарихида Coca Cola Суперлигасидаги илк очкосини айнан "Локомотив"га қарши ўйинда қўлга киритган.

Бўлажак ўтиш ўйинидан ҳақиқий томошабоп футбол ва шиддатли курашларга бой беллашувни кутяпман. Назаримда, айни вақтда ҳар икки жамоанинг ғалабага бўлган имкониятлари 50/50. Руҳий устунлик Про лиганинг сўнги турида "Андижон"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этган "Турон" томонида.

Ўтказиб юборманг! Бундай ўйинларни ўтказиб юбориш мумкин ҳам эмас, аслида.


Бекзод Толибов

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика