Latest news

02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  8 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  1 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  0 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  31 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  4 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  2 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  19 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  17

“Термамизни мундиалга олиб чиқиш учун эркаклар футболида ҳам ўйнардим” — “Сўғдиёна W” жамоаси ҳужумчиси Диёра Хабибуллаева билан интервью News

“Термамизни мундиалга олиб чиқиш учун эркаклар футболида ҳам ўйнардим” — “Сўғдиёна W” жамоаси ҳужумчиси Диёра Хабибуллаева билан интервью

Футбол ҳақида гапирганимизда кўз олдимизга асосан, эркаклар футболи келади.

Сир эмаски, бу спорт турининг миллионлар ўйини бўлишига ҳам айнан эркаклар футболи сабаб: Пеле, Марадона, Роналду, Месси… Ва биз биладиганимиз, бироқ кам эслайдиганимиз болалар, аёллар футболи ҳам ўз мухлисларига эга. Уларнинг ҳам ўз мухлислари, мутахассислари бор. Ўзбекистонда ҳам аёллар футболи ривожланиб бормоқда. Биз “Сўғдиёна W” жамоасининг етакчиларидан бири Диёра Хабибуллаева билан футболга кириб келиши, орзу ва мақсадлари ҳақида суҳбатлашдик. 

— Футболга кириб келишингиз ҳақида айтиб берсангиз...

— Футболга ёшлигимдан қизиққанман. Дастлаб, ўғил болалар билан мактабда, кўчада тўп тепар эдик. Футболга бўлган қизиқишимни кўрган дадам бувим билан маслаҳатлашиб 2016 йилда “Металлург W” жамоасига олиб борганлар. Ўша жамоанинг кўригидан ўтиб, Шерали Бобоқулов қўл остида ўйнай бошлаганман. 

— Футболчи бўлганингиз сабаб атрофдагилар турли гап-сўзлар қилишганми? Буларга қандай муносабатдасиз?

— Атрофда яхши гаплар ҳам бўлди, ёмон гаплар ҳам бўлди. Лекин, ҳозирги кунда мен эришган ютуқларимни кўриб маҳалладош қизлар, сингилларим менга ҳавас қилишмоқда, улар ҳам футболчи бўлишни исташмоқда. 

— Футболчилик фаолиятингизда “Бўлди, бошқа бу спорт тури билан шуғулланмайман” дейдиган даражада қийинчилик бўлганми?

— Қийинчиликлар ҳамма спорт турида бўлади. Ўзимдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, жуда ҳам катта қийинчилик бўлмаган. Борган вақтимда ёш бўлганман. Жамоада энг кичкинаси ўзим эдим. Лекин “Бўлди, футболни ташлайман” дейдиган даражада қийинчилик бўлмаган. Шундай бўлиб, ҳозирги даражамга етганман ва бундан кейин ҳам тўхтаб қолмай, шу йўлда давом этаман. 

— Турмушга чиқсангиз, футболни ташлаб кетасизми?

— Турмушга чиққанимдан сўнг? Агар фикримни турмуш ўртоғим ҳам маъқуллайдиган бўлса, футбол ўйнашда давом этардим. 

— “Сўғдиёна W” жамоасида бир неча йиллардан буён тўпурар бўляпсиз, яхши ўйинлар намойиш этяпсиз. Бу ўйинингиздан кейин бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлаётган бўлса керак?

— Жуда кўп жамоалардан таклифлар бўлган, ҳозирги кунда ҳам бор. Лекин, “Сўғдиёна W”нинг ички муҳити, мураббийлар штаби ва ўзи умуман барча нарса мени қониқтиргани учун кетиш ҳақида ўйлаб кўрмадим.

— Жамоадан кетиш ҳақида ўйлаб кўрдингизми? Кўпроқ нима сизни қолишга ундайди?

— Ҳали жамоадан кетиш ҳақида ўйлаб кўрганим йўқ. Жамоамиз билан биргаликда олдимизга катта мақсадлар қўйганмиз. Ўзбекистон чемпионатида чемпион бўлиш, Ўзбекистон кубоги, Суперкубоги соҳиби бўлишни истаймиз. Ва айнан шу жамоа билан бирга ОЧЛда ўйнашни истайман. Барча мақсадларга эришиб бўлганимдан сўнг менга хориж клубидан таклиф бўлса, ўша таклифни ўйлаб кўрган бўлардим.

— Ўзбекистоннинг аёллар футболидаги гранд жамоаларидан, дейлик, “Севинч”дан таклиф тушса, лекин маошингизни ҳозирги жамоангиздан ҳам камроқ берамиз дейишса, қандай жавоб берардингиз?

— Менга “Севинч” жамоасидан аввал ҳам таклифлар бўлган. “Севинч”ни ҳурмат қилган ҳолда айтаман, ўзимнинг жамоамда барча нарса мени қониқтиргани учун айтаман, ёш жамоа бўлсак-да олдимизга қўйган мақсадларимиз юқорилиги учун ўз жамоамда тўп суришни хоҳлайман. 

— Қачондир ўзбек қизлари ҳам Европа жамоаларида ўйнашига ишонасизми? Балки, бу сиз бўларсиз...

— Ҳа, мен ишонаман, бошқа қизлар ҳам хориж клубларида ўйнашади. Балки, мен ҳам ўйнарман...

— Эркаклар футболидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатларига чиқолмаётганини кўриб, имкон бўлса, ўзингиз шу жамоада майдонга тушишни истаган вақтлар бўлганми?

— Албатта, ўйнаган бўлар эдим!

— Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам қачондир мусобақаларда қатнашадими, нима деб ўйлайсиз?

— Насиб қилса, қатнашади. 

— Сиз 3 йилдан буён йилнинг энг яхши аёл футболчиси бўлиш учун даъвогарлар рўйхатига киряпсиз-у, лекин бу соврин сизга насиб қилмаяпти? Бу сизни ранжитадими?

— Йўқ, совринни олмаганим учун хафа бўлмайман. Бундан кейин ўз устимда янада кўпроқ ишлашга ҳаракат қиламан. Насиб қилса, албатта, совринни қўлга киритаман.

— Аёллар футболидан кумирингиз ким?

— Бразилия терма жамоаси сардори Мартага ўхшаб ўйнашни хоҳлардим. 

— А, эркаклар футболидан-чи?

— Эркаклар футболидан эса, албатта, Криштиану Роналду.

— Агар олтин балиқ тутиб олсангиз, ундан ўзбек футболи учун қандай ишни амалга оширишни сўраган бўлардингиз?

— Агар олтин балиқ тутиб олганимда, энг аввало, ўзбек футболи янада юксалишини, терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиқишини ҳамда кейинги тилагим аёллар футболига эркаклар футболи каби эътибор бўлишини сўрардим.

Оғабек Самисов суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика