Latest news

16:04"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  2 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  5 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  52

Туркия клуби хатолик сабаб словениялик футболчининг трансфери учун автосалонга пул тўлаб юборган ва улар эса маблағни қайтаришни рад этишган News

Туркия клуби хатолик сабаб словениялик футболчининг трансфери учун автосалонга пул тўлаб юборган ва улар эса маблағни қайтаришни рад этишган

Словения терма жамоаси ярим ҳимоячиси Миха Зайц унинг трансфери ташкил этилишида қизиқ бир воқеада иштирок этди.

Ўйинчи 2019 йилда "Эмполи"дан "Фенербахче"га ўтишга рози бўлди. Битим нархи 4 миллион еврога баҳоланаётган эди.

Турк клуби дастлабки босқичда итальян клубига 831000 евро ўтказиши керак эди, аммо бу маблағ "Эмполи" ҳисобига тушмади. Турк томони хатоликка йўл қўйган ва пулни Дутинхем (Нидерландия)даги автосалонга ўтказиб юборган.

Дилер пулни олганини рад этган ва чоршанба куни Нидерландиядаги суд "Фенербахче" фойдасига қарор чиқарган ва автосалонни пулни футбол клубига ўтишга мажбур қилган. Бу ҳақда "Фенербахче" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика