Latest news

14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  1 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  3 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  2 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   4 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  15 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  18 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7

Тур футболчиси Нарзуллаев: "Лобановнинг сейвлари жамоамизни руҳлантириб юборди" News

Тур футболчиси Нарзуллаев: "Лобановнинг сейвлари жамоамизни руҳлантириб юборди"

Кеча сайтимиз орқали Coca Cola Суперлига 4-тур якунлари бўйича лауреатларни эълон қилган эдик.

Унга кўра тур футболчиси сифатида "Металлург" ўйинчиси Дониёр Нарзуллаев эътироф этилди. Маҳоратли ярим ҳимоячи "Локомотив" билан ўйинда барча учта голда ассистентлик қилиб жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Биз бу борада "Металлург" жамоаси аъзосининг фикрлари билан қизиқдик.

"Биринчи галда эътибор учун катта раҳмат. Очиғи хурсанд бўлдим. Ўйинга келадиган бўлсак кўрган бўлсангиз биринчи бўлимда устунлик кўпроқ рақиб томонида бўлди. Лекин, биз яхши ҳимояландик. Баҳс курашларга бой тарзда ўтди десам адашмаган бўламан. Икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушганди. Биз жамоавий ўйин намойиш қилдик. "Локомотив" ўзи яратган имкониятлардан фойдалана олмади. Александр Лобанов жамоамизни учта яққол голдан қутқариб қолди. Унинг сейвлари бизни янада руҳлантириб юборди. Умуман олганда карантиндан сўнг учрашувга қисқа вақт давомида муносиб тайёргарлик кўрдик",- дейди Нарзуллаев.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика