Latest news

00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  0 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  0 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  1 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:28Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" – "Бавария". Таркиблар аниқ!  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  5 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  8 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  76 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  13 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3

ТТГ молиявий ҳолати оғирлиги туфайли футзал бўйича Олий лига баҳсларида қатнашмайди, унинг ўрнини "Динамо" эгаллайди News

ТТГ молиявий ҳолати оғирлиги туфайли футзал бўйича Олий лига баҳсларида қатнашмайди, унинг ўрнини "Динамо" эгаллайди

Футзал бўйича Биринчи лиганинг 2022/23 йилги мавсуми якунларига кўра Тошкентнинг ТТГ жамоаси Олий лига йўлланмасини қўлга киритган эди.

Бироқ мазкур жамоа молиявий қийинчиликлар сабаб Лига қатнашчилари сафидан чиқишини билдириб мурожаат қилди. 

“Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган футзал мусобақалари регламенти”нинг 8.5-бандига кўра мавсум якунида юқори лигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган клуб ушбу ҳуқуқдан воз кечса ёки унда мазкур лигада иштирок этиш учун регламент асосида тўсиқ бўлса, унинг ўрни мавсум якунига кўра кейинги ўринни эгаллаган бошқа клуб билан тўлдирилиши белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиқиб, ўтган мавсум Биринчи лигада иккинчи бўлган ва фақатгина ўтиш ўйинида “Навбаҳор”га имкониятни бой берган Самарқанднинг “Динамо” жамоаси 2023/24 йилги мавсумни Олий лигада ўтказиши белгиланди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика